SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “Гумбур-Гумбур”дан зада бўлдик

“Гумбур-Гумбур”дан зада бўлдик

« Назад

06.11.2017 06:28

“Барча касаллик-ларнинг сабаби асабдандир”, деган жумлани кўп эшитганмиз. Бу ҳақ гап. “Кўрпасига қараб оёқ узатмайдиган” айрим кишилар тўй қиламан деб, не-не азобда меҳнат қилиб пул топади. Пул топиш йўлида, ҳатто, соғлигига эътибор бермайдиганлар ҳам топилади. Қурби етмаса ҳам “элдан кам қилмайман” де-я қарз-қурз қилиб бўлса ҳам “орзусидаги” тўйни ўтказади. Тўйдан кейинги иқтисодий муаммолар кишини асабийлаштирмай қўймайди. Натижада уйқу бузилиши, зўриқиш, бош оғриғи, қон босими ошиши, юрак ишемик касаллиги, невроз ва бошқа касалликлар пайдо бўла бошлайди.
Яқинда ўрта ёшли бир бемор қабулимга шундай шикоят билан келди: “Тўйларга борсам ҳар доим бошим оғрийди, шу куни деярли ухлай олмайман” нолиди у. Кўпчиликка таниш ҳолат, шундай эмасми?! Сўраб-суриштиришлардан сўнг бош оғриғига сабаб тўйларда мусиқа жуда баланд частотада қўйилиши эканлиги аниқланди. Тўғри, тўю тантаналар куй-қўшиқсиз ўтмайди. Лекин, нимагадир мусиқанинг “гумбур-гумбур”идан атроф зириллаб, деворлар тит-рамаса гўё ҳеч кимнинг кўнгли тўлмайди. Хонанда энг юқори пардада куйлайди, овоз кучайтиргичнинг қулоғи энг юқори частотага созланади. Кучли oвoз нaфaқaт эшитиш, балки асаб тизимига ҳам сaлбий тaъсир кўрсaтaди. Oқибaтдa неврoз, зўриқиш, бoш oғриғи, қoн бoсими ошиши, бoш миядa қoн aйлaнишининг бузилиши кaби касалликлар пaйдo бўлaди. Чунки шовқин организмда акустик қўзғалиш келтириб чиқаради ва асаб системасига кучли шикастловчи таъсир кўрсатади.
Бир ҳақиқатни эсдан чиқармаслик керак, Сиз тўйингизни катта дабдаба билан, казо-казолар иштирокида ўтказишингиз, бир соати фалон доллар турадиган таниқли созандаларни чақиришингиз, келин-куёвларни “лимузин”да тўйхонага олиб келишингиз мумкин. Лекин сиз тўйингизга таклиф қилган ҳар бир меҳмон кимлигингизни, қандай одам эканингизни жуда яхши билади ва аллақачон сизга ўзича баҳо бериб қўйган. Тўйнинг дабдабасию, меҳмонлар сонининг келин-куёвнинг бахтли бўлишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Биринчи навбатда маҳал-ла оқсоқоллари, созандалар, сухандон ва тўй эгалари юқоридаги ҳолатларни эътиборга олган холда тўйни тартиб билан ўтказсалар, ортиқча исрофгарчиликка ва дабдабабозликка йўл қўймасалар, миллатимизга ёт бўлган одатларнинг кенг ёйилишини олдини олсалар нафақат катта иқтисодий-маънавий муаммоларнинг олдини олган, балки инсонлар саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатган бўлур эдилар.
Элбек БОЛТАЕВ,
туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТП невропатолог шифокори.