SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “ГАЗЧИ”ДА БИР КУН...

“ГАЗЧИ”ДА БИР КУН...

« Назад

25.06.2018 09:40

Маҳалла Ватан ичра кичик Ватандир. Оила тинч-лиги, инсонларнинг ўзаро меҳр-оқибати, иноқликда турмуш кечириши, хуллас барча-барчаси маҳалладан бошланади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч, юрт обод бўлса, мамлакат тараққий этади. Бугунги кунда республикамиз миқёсида олиб борилаётган ислоҳотлар, шаҳару қишлоқларнинг ободлиги йўлида қилинаётган хайрли ишлар ўз самарасини бермоқда. Ўз ўрнида халқни бугунидан рози, эртанги кунига ишончи янада ортаётир. 
Шаҳримизнинг кўрки ҳисобланган, азим мас-канларидан “Газчи”да “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўка-ламзорлаштириш ва бун-ёдкорлик ишларига гувоҳ бўлиш ҳамда  “ҳормасин” айтиш учун бу ерда бўлдик.
Маҳалла фуқаролар йи-ғини раиси Йўлдош  Ота-жонов билан ҳол-аҳвол сўрашиб, ўзимизни таништирдик. Оқсоқол мақса-димизни билгач, маҳалла бўйлаб саёҳатга бошлади. Бугунги кунда аҳиллик қўрғонида жами 2580 нафар аҳоли бўлиб, 545 та хонадон мавжуд, шундан 32 таси кўп қаватли турар-жойларга киради.  Рус, қозоқ, татар ҳамда ўзбек миллатига мансуб аҳоли ўзаро ҳамжиҳат, дўст-иноқликда умргузаронлик қилишяпти. Тўй-маросим ёки бирор бир муаммо бўладими дарҳол маҳалла аҳли кенгашган ҳолда ечим излашади. 
Ҳашардан бош торт-майдиган инсонлар, ўз маҳалласини янада обод қилиш йўлида бирлашиб, ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшаётганликларига гувоҳ бўлдик.  4 та кўп қаватли турар-жойларнинг  том  ва олд девор қисми қайта, 8 таси мукаммал ҳамда 4 та ҳовли-жой мукаммал таъмирдан чиқарилган. Ёш авлодни қулай шарт-шароитларга эга бўлган масканда таълим-тарбия олишлари учун маҳаллада 3-, 4-мактабгача таълим муассасалари жойлашган. Илгари муассасаларни тўрт тарафдан ўраб турган деворлар кўримсиз ва нураб ётган эди. Ташрифимиз давомида бундай эски деворлару нотурар жойларни учратмадик. Аммо, 4-МТМ атрофидаги девор ғиштларини бир чеккага йиғиштираётган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган бир гуруҳ хотин-қизлар журналистлар маҳалладаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечиргунча бизга ойлик маоши тўланмаётганлигини ёзишса бўлмайдими, деган сўзлари қулоғимизга чалинди.
Дарҳол муаммо нимадалигини ўрганиш мақса-дида шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан боғландик. Уларнинг айтиши-ча, Республикадан назорат текширувчилари келиб, ҳисобларини музлатиб қўйишган эмиш. Шунинг учун ҳам ойлик маошлар ўз вақтида берилмаган экан. Бу жавобдан қониқмаган ишчилар “бир ярим ойдан бери текширишяптими” дейишди. Аҳир хақиқатан ҳам ойлик олмай ишлаб бўладими? Рўзғорини тебратиш, фарзандларини боқиш, мақсадида тер тўкиб меҳнат қилаётган хотин-қизалар ойликка муҳтож...
Бироз ўтмай шаҳар ма-ҳалла раислари ва бандликка кўмаклашиш раҳбари келди. Буни қарангки, барча маҳаллада бир ҳил муаммо, у ҳам бўлса ойлик масаласи экан.
Маҳалла раислари раҳба-риятдан мазкур ҳолатни изоҳлашни, ойлик маошлари қачон берилишини сўрашганида узоғи билан икки кун ичида, энди бу борада ҳеч ҳам муаммо бўлиши мумкин эмас, деб қўйишди.
Дастур бўйича  кўп қаватли бинолар олдига ноқонуний чиқиб қурилган уй- жойлар бузиб ташланди. Уларнинг ўрнига замонавий типдаги уй-жойлар, кенг равон йўллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини учун янги икки қаватли бино қурилмоқда. Айни кунларда қурилиш ишлари қизғин. 
 Бино қурилишига 1,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, ҳозирда  ҳомий ташкилотлар, маҳалла аҳли кўмаги ва ҳақ тўланадиган жамоат ишчилари иштирокида бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. Бино мустақиллик байрамига қадар битказилиб, ишга туширилиши режалаштирилган. 
Хуллас, ташкил этилганига яқинда 50 йил тўлган маҳалла-да ўзгаришлар кўп. Биз ҳам кўплаб ўзгаришлар ва янгилик-лардан воқиф бўлдик. Яратиш, яратувчанлик иштиёқи билан маҳалла ободлиги йўлида меҳнат қилаётганларга сиҳат-саломатлик, куч-қувват тиладик.
   Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” махсус мухбири.
***
Суратда:   “Газчи”даги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан лавҳа    акс эттирилган.                  Муаллиф олган сурат.
 

ТАҲРИРИЯТДАН: газетамиз саҳифаланаётган пайтда мутасаддилар ваъдасига вафо қилишдимикан деб маҳалла билан боғландик. У ердан хабар беришларича, хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганларга хайрият ойлик маоши тўлашибди! Ўйлаймизки, улар кейинги ойларда хақини ўз вақтида оладилар.