SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Фуқаролик бурчимиз

Фуқаролик бурчимиз

« Назад

10.10.2017 04:25

Вилоят Давлат солиқ бошқармасида “Солиқларни вақтида тўлаш - фуқаролик бурчимиз” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ДСБ мутахассислари, матбуот ва ахборот бошқармаси ходимлари, марказий оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари ҳамда худудий ОАВ муҳаррирлари иштирок этди.
Анжуманда вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Саидов маъруза қилди. Нотиқ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғини ҳисоблаш, ундириш ва ушбу солиқ турлари бўйича бериладиган имтиёзлар ҳамда жорий йилдан бошлаб бу борада солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида маълумот берди.
Шунингдек, жорий йил солиқлари 15 октябрь санасигача тўланиши зарурлигини фуқароларга етказишда ОАВ ходимларининг ўрни катта эканини таъкидлади.
Фуқаролар солиқларни белгиланган санадан кечиктириб тўланган солиқ суммасигача ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,033 фоиз миқдорда пеня ҳисобланади. Буни ҳар бир солиқ тўловчи шаҳс билиши лозим.
Анжуман давомида ОАВ вакиллари ўртага ташлаган саволларга вилоят ДСБ ходимлари жавоб бердилар.
Ш.РАШИДБЕКОВА.