SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Форум доирасидаги тадбирлар

Форум доирасидаги тадбирлар

« Назад

25.07.2018 08:54 Шаҳардаги “Нуруллабой” маданият ва истироҳат боғида “Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳалланинг ўрни” мавзусида бўлиб ўтган форум чинакам байрамга айланди. Хива шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов, туман ҳокими О.А.Матяқубовлар форум мақсади ҳақида гапириб, иштирокчиларни қутладилар.
Форум доирасида меҳнат ярмаркаси, ҳунармандлар, тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси, банк-лар, тегишли ташкилотлар томонидан маслаҳатлар ташкил этилди. Маҳаллалардаги нуронийларнинг давра суҳбатлари, миллий куй-қўшиқлар, қадриятларни акс эттирувчи саҳна қўринишлари барчада катта таассуротлар қолдирди.
***
Осойишталикни таъминлаш, оилаларда соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтириш, аҳоли ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашда маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмаларининг ҳиссаси катта. 2018 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор-ни ўрганиш ва маҳаллаларда жамоатчилик тузилмаларини малакасини ошириш мақсадида “Лолазор” маҳалласида ўқув семинар ташкил қилинди. Уни ФЎЎБОФМ кенгаши раисининг 1-ўринбосари Ш.Аширов очди.
Семинарда Хива шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Атажонова ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари М.Аллаберганова, маҳалла фуқаролар йиғини қошида фаолият кўрсатаётган “Ота-оналар университети” ва “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаларини маҳаллалардаги ўрни юзасидан  маҳалла мутахассислари У.Матяқубова, Р.Собироваларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир сўнгида маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди. Шундан сўнг фаоллар маҳалла мутахассислари иштирокида “Лолазор” маҳалласида яшаётган ногиронлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг айримларига ўз тадбиркорлигини бошлашида моддий-маънавий ёрдам бериш ва имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
З.ИБРОГИМОВА,
ФЎЎБОФМ Хива шаҳар кенгаши раиси ўринбосари.