SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ФАРОВОНЛИК САРИ

ФАРОВОНЛИК САРИ

« Назад

20.06.2018 12:10

Халқимизнинг, ҳар бир оиланинг фаровон яшашини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари очиш, ишбилармонлик муҳитини яратиш, фаол тадбиркорлик фаолияти  учун мамлакатимизда кенг имкониятлар  яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 7 июнда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида қабул қилган қарори ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш, қишлоқ ва маҳаллаларда ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш ниятида бўлганларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва бошқалар дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган.
Шунингдек, қишлоқ ва маҳаллалардаги бўш  турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш, шу орқали қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш истагида бўлган шахсларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва бошқа имтиёзлар кўзда тутилган. 
Ушбу қарор ва шу асосидаги Дастур ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши, бир сўз билан айтганда муносиб ҳаёт кечириш учун хизмат қилади.