SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

« Назад

16.05.2018 13:32

«Сизларнинг бугун орамизда мана шундай нуроний бўлиб, дуогўй бўлиб юришларингиз биз учун, албатта, катта бахт, катта давлатдир»
9 май - Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ана шу сўзлар орқали фахрийларга чексиз эҳтиромини изҳор этди.

***
9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Хива туман мудофаа ишлари бўлими томонидан қатор тадбирлар ўтказилди.
Ҳокимлик ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари тантанали равишда топширилди. Ҳарбий хизматчилар фахрийлар билан учрашувларда уларга муносиб ворислар тайёрланаётгани ҳақида фахр билан гапириб бердилар.
Шунингдек, мактаблар, касб-ҳунар коллежларида ҳарбий ватанпарварлик мавзуида кеча ва учрашувлар ўтказилиб, хотира бурчаклари ташкил этилди.

Шерзод РУСТАМОВ,
туман мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи.