SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЭЗГУ НИЯТ БИЛАН

ЭЗГУ НИЯТ БИЛАН

« Назад

07.04.2017 06:27

Наврўз ташрифи ила деҳқон-фермерлар учун долзарб дамлар экин-тикин ишлари ҳам бошланиб кетди. Бободеҳқонлар яхши ниятлар билан мўл-кўлчиликни тилаб, ерга барака уруғи қадамоқдалар.
Чинобод қишлоғидаги “Рўзмат-Акбар” фермер хўжалигида чигит экишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Туман қишлоқ хўжалиги раҳбар ходимлари, мутахассислар, фермерлар иштирок этган ушбу тадбирда экиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича тавсиялар берилди, тажрибалар ўртоқлашилди.
Туман ҳокими Э.О.Яқу-бов, вилоят ҳокими ўринбосари Ў.Машарипов ва бошқалар фикр-муло-ҳаза ва эзгу тилаклар билдиришди.
- Мавжуд 45 гектар майдонга ғўзанинг “Хоразм-150” нави чигити қадалмоқда, - дейди фермер Нодирбек Тангриев. - Ниятимиз ҳар гектаридан камида 40 центнердан ҳосил етиштириш.
Туманимиздаги бошқа деҳ-қон фермер хўжаликларида ҳам чигит экиш ишлари давом этмоқда.
(Ўз мухбиримиз).

* * *
Шу куни фермер хўжалиги ҳудудида чигит экиш жараёнларида туман фавкулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида махсус тактик ўқув машқлари ҳам ўтказилди.