SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

« Назад

08.12.2017 05:12

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатаро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий Қонунимиз аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизга қутлуғ сана арафасида ушбу эсдалик нишони тантанали равишда топширилмоқда.
Куни кеча ана шу эҳтиромга лойиқ топилган бир гуруҳ элдошларимизга кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тадбир байрамона тарзда ўтди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Э.О.Юсупов, Хива шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов, Хива тумани ҳокими О.А.Матяқубов эсдалик нишонига сазовор бўлган турли соҳа вакилларини чин дилдан қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
- Ушбу эътибор ҳам Конституциямизда кафолатланган муҳим жиҳат – инсон меҳнати, шаъни қадрланаётганлигининг амалдаги ифодасидир, - дейди нишондорлардан бири, “Каптархона” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси С.Усмонов. – Бу рағбат элдошларимизни янгидан янги меҳнат ютуқлари сари ундайди.
О.ИСМОИЛОВ.
Суратда: эсдалик нишони билан тақдирланган элдошларимиздан бир гуруҳи.