SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Эркинлик ва фаровонлик кафолати

Эркинлик ва фаровонлик кафолати

« Назад

18.12.2017 10:01

Халқимизнинг азалий орзуси-эркин ва ҳурлик замонига интилиши мустақиллигимиз эълон қилинганда ушалган эди.
Унинг дахлсизлиги ва умрбоқий бўлишида қонуний ҳимоя лозим. Бу вазифани эса Бош Қомусимиз Конституциямиз чорак асрдан бери бажариб келмоқда.
Хоразм Маъмун Академиясида ўтказилган “Бош қомусимиз – эркинлик ва фаровонлик кафолати” мавзуидаги давра суҳбати ҳам Конституциямизнинг чорак асрлик санасига бағишланди.
Академия раисининг илмий ишлар бўйича муовини, архитектура фанлари доктори Г.Дурдиева, “Хоразм тарихи ва маданияти” доимий экспозицияси мудири. З. Ражабов, ахборот ресурс маркази мудири Р.Зарипова, катта илмий ходим Б.Саъдуллаев, илмий ходимлар Н.Камолова ва Б.Сапарбаевлар маъруза қилишди. Маърузаларда Конституциямизнинг инсонпарварлик тамойиллари, ҳаётимизнинг турли жабҳаларида тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.
“Давра суҳбати”га таклиф қилинган жамоатчилик вакиллари ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Ш.МАТЁҚУБОВА.