SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Эҳтиёжманд оилаларга эътибор

Эҳтиёжманд оилаларга эътибор

« Назад

19.02.2018 13:55

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори айни ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
Туманимизда ҳам чора-тад-бирлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган, кам даромадли ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга рўзғорбоп газ плита ва газ балонларни топшириш мақсадида Дашёқ маданият ва аҳоли дам олиш масканида тадбир ўтказилди.
Тадбирни вилоят ҳоки-ми И.М.Собиров очди. Ўзбекистон темир йўллари транспорт хизмати метрополетин касаба уюшмалари республика Кенгаши Раиси Қ.Собиров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Р.Жабборов давлатимиз томонидан аҳолини кам таъминланган катламларини қўл-лаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган хайрли ишларни қайд этишди.
Шу куни туманимиз маҳаллаларидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд 45 оилага газ плита ва газ балонлар топширилди.
- Биз каби оилаларга бўлаётган эътибордан жуда ҳурсандмиз. Бунинг учун Юртбошимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз, - дейди “Қорақум” маҳал-ласида яшовчи фуқаро Нигора Давлетова.