SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЭЪТИБОРСИЗЛИК ОҚИБАТИДА

ЭЪТИБОРСИЗЛИК ОҚИБАТИДА

« Назад

27.11.2017 09:45

Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунини тушунтириш ҳамда кундалик ҳаётимиздаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қа-рорининг қабул қилиниши соҳада бир қанча ўзгаришлар бўлганидан далолатдир. Қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ЁХБ ходимлари фуқаролар турар-жойларидаги ёнғин чиқиш хавфи мавжуд бўлган маиший техника воситаларини қоидага асосан ишлатишни, ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини, тадбиркорлар дўконларида ва ошхоналарида қўлбола электр печлардан талабга жавоб бермайдиган, синовдан ўтказилмаган маиший газ баллонларидан фойдаланмаслик, ўзбошимчалик билан газ қувурларига резина шлангларни уламаслик ҳамда хонадонларда газ сўриш мосламаларидан фойдаланмасликлари, аҳоли яшаш уйларида ёқилғи мойлаш маҳсулотларини ноқонуний сақламасликларини, ис газидан фуқаролар ҳалок бўлаётганини, шунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини кенг тушинтирмоқдалар.
Афсуски, шунга қарамай жорий йил 10 октябрь соат 11:42 ларда «Журён» маҳалласида яшовчи фуқаро 1967 йил туғилган Саидов Матяқуб Хўжаевичнинг гаражида ёнғин содир бўлиб, натижада 20 кв.м томбостирмаси зарарланди.
11 октябрь соат 12:06ларда «Қушчи каттабоғ» маҳалласида яшовчи фуқаро, 1970 йил туғилган Жуманиязова Сапаргул Омоновнанинг турар-жойи ошхонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижасида 60 кв.м ошхона томбостирмаси ва уй анжомлари зарарланди.
12 октябрь соат 12:54 ларда «Шомохулум» маҳалласи «Ғаллакор» кўчаси 29-уйда яшовчи фуқаро 1968 йил туғилган Бекчанова Уллибиби Атабаевнанинг молхонасида ёнғин чиқди. Молхонанинг 60 кв.м томбос-тирмаси, 100 кип шоли сомони ва 50 кип буғдой сомони ёнди.
Шунингдек, 21 октябрь соат 00:20ларда «Гандимён» маҳалласида яшовчи фуқаро, 1968 йил туғилган Абдуллаев Хушнуд Қадамовичнинг молчертагида содир бўлган ёнғин натижасида 1000 боғ ғовуш, 1 бош хўкиз ва 1 бош бузоқча нобуд бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа-ларини 2017-2018 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва ёнғинга қарши кураш жамияти ходимлари хонадонма-хонадон фуқароларга тушунтиришларига қарамай, 6 октябрь куни Хива шаҳар «Бинокор» маҳалласи 28-уй 26-хонадон эгаси, 1967 йил 14 майда туғилган Каримова Нигора турар-жойидаги иситиш қозонининг мўриконини тозаламай туриб, газ ёқиши натижасида ўзи ва унинг 2003 йил 25 апрелда туғилган ўғли Абдушарипов Дадахон ис газидан захарланиб, ҳалок бўлишди.
Ҳурматли юртдошлар! Юқори-даги ҳолатлар такрорланмаслиги учун эътиборли бўлинг!
Н.РАЖАБОВ,
туман ИИБ ЁХБ инспектори, сержант.