SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗ ИФОДАСИ

ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗ ИФОДАСИ

« Назад

05.03.2018 10:14

Бугунги кунда мамла-катимизда хотин-қиз-ларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ-рисида” қабул қилинган Фармон бу эътиборнинг чинакам намунаси бўлди.
Муножат Ювбосарова, Хива шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси:
- Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу Фармон хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давр талаблари даражасида таъминлашга, иқтисодий, ижтимоий ҳамда бошқа соҳалардаги фаоллигини оширишга қаратилга-ни билан аҳамиятлидир.
Шу кунларда шаҳри-миздаги маҳаллалар, меҳнат жамоалари ҳамда ўқув муассасаларида хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Фармон мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Айниқса, оилалар мус-таҳкамлигини таъминлаш, эрта турмуш қуришни ва оилавий ажралишларни олдини олиш, хотин-қизларни хусусий ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишлари учун имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Зеро, Президентимиз Фармонида кўзда тутилган мақсад-муддао ҳам хотин-қизларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, жамият ҳаётидаги фаоллигини янада оширишдан иборат.
Муҳтарама онахонларимиз, опа сингилларимизни яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, барчаларига бахт-саодат тилаймиз!
Малика Исмоилова, Хива туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси:
- “Хотин-қизларга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлиши, ҳаммамизнинг вазифамизга айланиши керак. Оилаларга эътибор аслида бу ўзлигимизга эътибордир”.
Шу йил 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва оила институтини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев юқоридаги сўзларни алоҳида таъкидладилар.
Фармонда хотин-қизлар қўмиталарига кенг ваколат ва имкониятлар берилгани, жумладан, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш улар зиммасига юклатилгани, маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилгани ва бошқалар ижобий самаралар бериши шубҳасиз.
Шу кунларда Фармон ижросини таъминлаш мақсадида оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни репродуктив саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида қишлоқ жойларида тиббий кўриклар, ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида учрашув ва мулоқотлар ўтказилмоқда. Ёрдамга мухтож оилалар аниқланиб, уларга уй жиҳозлари ва бошқа моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Яшаш шароитларини яхшилаш бўйича кўмаклашилмоқда.
Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқ-бузарликларни, ажримларни олдини олиш, уларни ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш, қизларимизни қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган режа-тадбирлар белгилаб, амалга оширишга киришилди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни – қутлуғ байрам барча онахону опа-сингилларимизга муборак бўлсин!