SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ДИЛЛАРДА НОМИ МАНГУ

ДИЛЛАРДА НОМИ МАНГУ

« Назад

17.12.2018 15:50

Улуғ бобокалонларимиз ҳаёти ва ижодига бағишлаб, мактабимизда маънафий-маърифий тадбирлар ўтказиш анъанага айланган. Буюк элдошимиз-- шоир, таржимон, тарихчи ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллуд кунига бағишлаб, ўтказилган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Ёшларнинг адабиётга, китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада оширди.
Юқори синф ўқувчи-ларидан Дилнура Ҳайит-боева, Шуҳрат  Шомуродов     ва бошқалар шоир ғазаллари ва рубоийларини, Огаҳий ғазал-ларига битилган мухаммасларни ёддан ўқидилар. Шунингдек, ўқувчилар томонидан шоир ҳаётини ифода этувчи саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди.
Тадбирда мактаб директори Маҳмуджон Машарипов, адабиёт фани ўқитувчилари сўзга чиқиб, Огаҳий ижодий меросининг аҳамияти, маънавия-тимизда тутган беқиёс ўрни ҳақида гапирдилар. Айниқса, яқинда халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутат, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлинмаси раиси       Отаназар Пирназаровнинг Огаҳийнинг бой ижодий-илмий меросини ўқиб-ўрганишни янада яхшилаш ҳамда уни тарғиб қилиш ишларини республика миқёсида ривожлантириш, Огаҳий уй-музейини сайёҳлик йўналишига киритиш борасида билдирган мулоҳаза ва таклифлари вилоят, шаҳар ҳокимлари, депутатлар томонидан қўл-лаб-қувватлангани мамнуният билан таъкидланди.
Дарҳақиқат, Огаҳийдек аждодларимиз борлигидан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Мендаги бу ифтихор шеърий сатрлар бўлиб қоғозга тушди.
Ҳар бир инсон умри йиллар биланмас,
Эл-юрт учун қилган иш-ла ўлчанур.
Буюк аждодларга қиламиз ҳавас,
Сизга юртдош бўлмоқ биз учун ғурур.
Назмингиз ардоқда бор экан дунё,
Ҳар бир сатрингизда илоҳий туйғу.
Сизга таъзимдамиз Огаҳий бобо,
Дилларда номингиз яшайди мангу!


Гулнора МАШАРИПОВА,
Хива шаҳар 9-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.