SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ДИЛДАН МУЛОҚОТ

ДИЛДАН МУЛОҚОТ

« Назад

06.07.2018 09:44

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилганига бир йил тўлиши, 30 июнь- Ёшлар куни ҳамда 2 июль - Ўзбекистон Респуб-ликаси Давлат герби қабул қилинган куни муносабати билан  ҳарбий қисмга вилоят ва туман зиёлиларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи ташриф буюрди.
Ҳарбий ҳизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган тадбирда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаббат Сапаева, Огаҳий номидаги вилоят драма театри режиссёри Сардор Рўзметов, Соёт маданият ва аҳоли дам олиш маркази мудири Равшан Машарипов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Жамол Рўзметов, туман Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси Бекзод Нуниязов сўзга чиқиб, Ёшлар куни билан барчани муборакбод этдилар,  ёшлар иттифоқининг амалга ошираётган лойиҳалари ва бу борада ҳарбий қисмда мунтазам ўтказиб борилаётган тадбирларнинг самараси мамлакатимиз фуқаролари, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахслар давлатимиз гербини ҳурмат қилиши шарт эканлигини таъкидлашди.
Тадбир сўнгида туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари ва ижрочилари томонидан концерт дастури намойиш этилди. 
 

АСР ВАБОСИ
26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан чегара пости ҳарбий қисмда “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзуида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Хива КТМП наркология бўлими бошлиғи З.Ортиқова,  “Саломатлик маркази” шифокори А.Болтаев гиёҳвандлик ўта оғир касаллик экани, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарқалишини олдини олиш, мазкур иллатга қарши курашишда тарғибот-профилактика тадбирларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапирдилар.
Ўзаро савол-жавоб, дилдан мулоқот тарзда ўтган тадбирда иштирокчиларнинг гиёҳвандликка қарши курашишдаги билим ва тушунчалари янада мустаҳкамланди.
 Д.ЖУМАНИЁЗОВ,
ҳарбий хизматчи,  “Хива тонги” жамоатчи мухбири.