SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ДИЛДАН МУЛОҚОТ

ДИЛДАН МУЛОҚОТ

« Назад

26.04.2018 10:10 Оила азал-азалдан жамиятимизнинг асосий бўғинидир. Ота-боболаримиз қадимдан оилани муқаддас билиб, уни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч!” асарида оила нечоғлик муқаддас эканлиги ва илк ҳаётий тасаввур ва тушунчалар ҳам асосан оила бағрида шаклланиши ҳамда инсонийлик фазилатларни камол топиши пурмаъно сўзлар билан қайд этилган. 
Бугунги кунда  оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар моҳиятини аҳолига айниқса, ёшларга кенг тушунтириш мақсадида ҳарбий қисмда “Оила - жамият таянчи” мавзуида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси А.Матқурбонова, ФҲДЁ бўлими мудири С.Аллаберганова, “Оила маркази” раҳбари Ш.Дўсова қатнашишди ва сўзга чиқишди.
Ўзига хос дилдан мулоқотда никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлиликка асосланиши, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялаш, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурликлари, фарзандлар, ота-оналарнинг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши таъкидланди.
Д.ЖУМАНИЁЗОВ,
ҳарбий хизматчи, “Хива тонги” жамоатчи мухбири.