SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ДЕҲҚОН БУ ҲАЁТНИНГ БАҚУВВАТ УСТУНИ, ТИРИКЛИКНИНГ МУСТАҲКАМ ТАЯНЧИ

ДЕҲҚОН БУ ҲАЁТНИНГ БАҚУВВАТ УСТУНИ, ТИРИКЛИКНИНГ МУСТАҲКАМ ТАЯНЧИ

« Назад

18.12.2017 10:01

Анжуманда Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Тадбирни видеоселектор орқали 157 мингдан зиёд соҳа ходимлари кузатиб борди. Давлатимиз раҳбари барча йиғилганлар-ни юртимизда биринчи маротаба нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами билан муборакбод этди. Президентимиз айтганларидек, деҳқон бу ҳаётнинг бақувват устуни, тирик-ликнинг мустаҳкам таянчидир.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз “олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир” деб, миришкор деҳқонлар хизматига жуда катта баҳо берган.
ЎзА.
***
Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли, изчил ислоҳотлар бугун юксак самаралар бермоқда. Айниқса, мулкчиликнинг янги шакли сифатида қаралаётган фермерлар ҳаракати айни пайтда соҳада ҳал қилувчи кучга айланди. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг деярли 100 фоизи фермер ҳўжаликлари томонидан етиштирилмоқда. Шунингдек, одамларнинг ерга муносабати тубдан ўзгариб, ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорликлари ошмоқда.
Барча соҳада меҳнатга яраша рағбат бўлгани каби, қишлоқ хўжалигида ҳам меҳнаткаш, фидойи деҳқонларнинг касб байрами кеч кузда яьни хўжалик экинларининг ҳосили йиғим-терим жараёнларида муваффақиятли тамомланишига қараб, нишонланар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб илк бор нишонланаётган бу сана “Ҳосил байрами” тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда барча жойларда бўлиб ўтмоқда.
Президентимиз айтганидек, “Мамлакатимизда ҳамма соҳа вакилларининг байрами бор. Лекин барчамизни, бутун халқимизни боқадиган, кийинтирадиган қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрами шу пайтгача йўқ эди. Махсус қонун қабул қилиб, Ўзбекистон Рес-публикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаганимиз, ўйлайманки, ҳаётимиздаги яна бир адолатли қарор, ҳал-қимизнинг дилидаги гап бўл-ди”.
Туманимизда ҳам ушбу сана муносбати билан қишлоқ хўжалиги ходимларига бағишлаб, туман ҳокимлиги ва бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан ташкилаштирилган байрам тадбири Дашёқ ҳудудидаги “Орзу” тўйхонасида ўтказилди. Тадбирга қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари, хирмонга улкан ҳисса қўшган илғор деҳқон ва фермерлар, механизатор, операторлар, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Туман ҳокими О.А.Матяқубов ушбу сана муносабати билан барча қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари, деҳқон-фермерлар ва йиғим-терим жараёнларида фаол иштирок этган илғорларни самимий муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирди. Бир гуруҳ фаол қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.
Д.МАШАРИПОВ.
«Хива тонги» махсус мухбири.