SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ДАРОМАДИГА ЯРАША СОЛИҒИ ҲАМ БОР

ДАРОМАДИГА ЯРАША СОЛИҒИ ҲАМ БОР

« Назад

22.03.2017 03:07

Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, жисмоний шахслар асосий иш жойидан ташқари бошқа корхона-ташкилотларда ўриндошлик асосида ҳамда ўзига тегишли мол-мулкни ижарага бериш орқали ва қонун билан тақиқланмаган фаолиятлар билан шуғулланиб чекланмаган миқдорда даромад олишлари мумкин. Олинган даромадларга эса қонунчиликда белгиланган тартибда декларация асосида солиқ солинади. Бундай даромадларга мулкий даромадлар, жисмоний шахсларнинг фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олган даромадлари, асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги, икки ёки ундан кўп манбадан, шунингдек, Республика ҳудудидан ташқаридаги, солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари киради.

Жисмоний шахслар ушбу даромадлари бўйича жами йиллик декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши лозим. Декларация доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсан бориб топшириш, почта орқали буюртма хат шаклида, шунингдек, электрон шаклда my.sоliq.uz веб сайти орқали тақдим этилиши мумкин.

Жисмоний шахслар даромадлари тўғрисидаги декларация асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлашлари лозим.

Даромадлар тўғрисидаги декларацияни ўз вақтида тақдим этмаган, ёки уни атайин нотўғри маълумотларни кўрсатган ҳолда тақдим этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси 3-қисмида энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима қўлланилиши белгилаб қўйилган.

Т.БОБОЖОНОВ,

туман ДСИ жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи.