SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЧИНАКАМ ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

ЧИНАКАМ ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

« Назад

15.01.2018 08:45

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қў-шимча чора-тадбирлар тўғ-рисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, кам даромадли ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга маиший техника воситалари топшириш мақсадида миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида тадбир ўтказилди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов очди. Ўзбе-кистон Республикаси Президентининг Хива туман халқ қабулхонаси мудири Р.Ҳусаинов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари К.Бекчанов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан халқимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталдилар.
Шаҳримиздаги жами 20 та маҳалладан кам таъминланган, эҳтиёжманд 111 нафар оилаларга зарур маиший техника воситалари топширилди.
Шунингдек, туманимизда ҳам ушбу мақсадда Дашёқ маданият ва аҳоли дам олиш масканида тадбир ўтказилди. Туман маҳаллаларида кам таъминланган, кам даромадли, боқувчисини йўқотган оилаларга ҳокимлик ва вилоят ка-саба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлиги-да маиший техника воситалари топширилди.
Туман ҳокими О.А.Матёқубов барчани янги йил билан муборакбод этиб, давлатимиз томонидан ҳар бир фуқаро доимий меҳр-эътиборда эканлигини таъкидлади.
- Бизга кўрсатилаётган ғамҳўрликдан мамнунмиз. Биз шундай кенг имкониятлар мамлакатида яшаётганимиздан фахрланамиз. Янги йил арафасида бизга топширилган совғалар учун Юртбошимизга самимий миннатдорчилик билдираман, - дейди чинободлик Дилдора Яқубова.
Устоз санъаткорлар, ёш истеъдод вакиллари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Д.МАШАРИПОВ.