SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БУЮК КЕЛАЖАКНИ КЎЗЛАГАН ИНСОН

БУЮК КЕЛАЖАКНИ КЎЗЛАГАН ИНСОН

« Назад

29.01.2018 08:35

Эли учун, юрти учун умрини, бутун борлиғини бахшида этган инсонлар хотираси асрлар ўтса ҳам халқ ёдидан ўчмайди. Буюк аждодларимиз бунга мисол.
Ўзининг ҳаётини Ватан озодлиги ва равнақига бағишлаган, Мустақилли-гимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ҳам мангуликка даҳлдор. Чунки у меҳнатлари, самимийлиги билан одамлар меҳрини қозонган эди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил аввалида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарори ҳам юртдошларимиз томонидан, ҳатто чет элларда ҳам мамнуният билан кутиб олинди. Қарор ижроси ҳамда буюк давлат ва сиёсат арбобининг 80 йиллигига тараддуд бўйича амалга оширилган ишлар улуғ инсон хотирасига чексиз ҳурмат-эҳтиром ифодаси бўлаётир.
Мен серқирра фаолият ва олижаноб инсоний фазилатлар эгаси бўлган юртбошининг ёш авлод тарбияси, оилаларга ғамхўрлик, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги эътибор ва ғамхўрликларини алоҳида таъкидлашни истардим. Бу муҳим масалаларга мустақилликнинг илк йиллариданоқ эътибор қаратганлар.
«Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Бола туғилганидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласида шаклланади» дея таъкидлаган эдилар.
Жамиятнинг бош бў-ғини бўлган оилалар барқарорлигини таъминлаш, келажак эгаларининг жисмонан соғлом, маънан етук қилиб тарбиялаш соҳасида ғамхўрликлар кўрсатиш бугунги кунда изчил давом этаётгани қувончлидир.
Ўтганларнинг хизматларини эътироф этиш билан бирга уларнинг ҳурматини жойига қўйиш, хотирасини эъзозлаш борасида амалга ошираётган хайрли ишлари учун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга ҳам чексиз миннатдорчилик изҳор этамиз. Зеро, истиқлолимиз, истиқболимиз учун жонфидолик кўрсатган инсонлар ҳар қанча эъзоз ва шарафга лойиқдир.
А.ТАДЖИЕВА,
Хива шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.