SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БУЮК ИБРАТ НАМУНАСИ

БУЮК ИБРАТ НАМУНАСИ

« Назад

29.01.2018 08:25

Ислом Каримовнинг сўнмас хотираси, эл-юртини ўйлаб олиб борган жўшқин фаолияти, амалга оширган буюк ишлари, келгуси авлодларга васият бўлиб қолган эзгу ғоя ва мақсадлари йиллар, асрлар ўтсада, доимо халқимизнинг қалбида, юрагида яшайверади. Шу кунларда таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланаётганлиги ҳам халқимизнинг буюк ва беназир фарзандини қанчалик севиб ардоқлаганидан далолатдир. Ҳаётлигида қадами етган жойлар обод бўлди, гулу чаманзорларга айланди. Биргина Мағрибдан Машриққача маълуму машҳур Хивада у кишининг ташрифи билан қанчадан-қанча эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Булар ҳаммаси ҳудди кечагидек, кўз олдимиздан ўтади, мўъжаз солномада акс этади.
1993 йил, 24 май. Шу куни Хива шаҳрининг тарихида яна бир унутилмас воқеа бўлиб ўтди. Ислом Каримов ҳамроҳлигида Ҳиндистон Республикасининг Бош вазири Нарасимха Рао табаррук заминга ташриф буюрди. Олий марталаби меҳмон Ичон-қалъадаги қадимий ва маданий осори атиқалар билан танишди. Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳида бўлди. Беихтиёр кураги ерга тегмаган паҳлавон, ҳиндлар диёрида кураш тушгани билан боғлиқ ибратли ҳикоятлар ёдга тушади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқалари бугунги кунда ҳам янги маъно ва мазмун кашф этаётгани тилга олинди.
1994 йил, 26 апрель. Франция Республикаси Президенти Франсуа Миттеран Президентимиз ҳамроҳлигида Хивага келишди. Олий мартабали меҳмон тарихий ёдгорликлар билан қизиқиш баробарида ўзбекларнинг миллий урф-одатлари, маданияти ҳамда Паҳлавон Маҳмуд мақбараси деворидаги нақшлар, шеърий битиклар айни пайтда меҳмондўстлик шарафига ёзилган дастурхондаги кўҳна заминимизнинг турли ноз-неъматлари ҳайратини янада оширди. Ислом ака делегация аъзоларига булар ҳақида кенг ва муфассал изоҳ берди.
1994 йил, 25 сентябрь. Хива шаҳрида Президентимиз қарорига кўра, шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон – Феруз таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Бу унутилмас қадимий қадриятлар, улуғ сиймолар қайта тик-ланганлигининг амалдаги ифодаси бўлди.
1995 йил, ноябрь. Шарқ-нинг буюк алломалари аз Замахшарийнинг 920, Шайх Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллик юбилейлари кенг нишонланди.
1996 йил, 28 ноябрь. Ўзбекистон ва Туркманис-тон Президентлари Ислом Каримов ва Сапармурод Ниёзов Хива шаҳрида Маҳтумқули ҳайкали очилиши тантаналарида иштирок этдилар.
1997 йил 26 сентябрь. Президент Ислом Каримов Хива шаҳрида, «Ичон-қалъа» давлат музей-қўриқ-хонасида бўлиб, юбилейга тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишди. «Ота дарвоза»дан кираверишда тўхтаб, билдирган фикри эсимизга тушади: «Сайёҳ Ичон-қалъага кириб, биринчи навбатда нимани кўриши керак? Ҳудуддаги тарихий ёдгорликларнинг жойлашиш харитасини…» Қисқа фурсатда бу ва бошқа камчиликлар тузатилди.
1997 йил, 20 октябрь. Бу кун тарихнинг олтин саҳифаларига зарҳал ҳарф-лар билан ёзилди. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги тантаналарида Президентнинг шахсан ўзи иштирок этиб, сўзлаган тарихий нутқи ҳамон онгу шууримизда.
- Ушбу нутқдаги қуйида-ги сўзлари барча элдошларим қатори, менинг ҳам қалбимни фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб туради, - дейди кўп йиллар давлат ва жамоат ташкилотларида фаол ишлаган, ҳозирда «Дўстлик» МФЙ раиси, катта ҳаётий тажриба ва мулоҳазага эга инсон Ғайрат Юсупов. «Кўп асрлик тарих ва бебаҳо маданиятга эга, қанчадан-қанча буюк зотларга таълим ва тарбия берган Хива шаҳри бутун дунёга маълум ва машҳур табаррук заминдир».
Шу куни 34 километрлик Урганч-Хива-Урганч троллейбуси илк йўловчилари-ни Хива шаҳрига олиб келиши ҳам тарихий воқеага айланди.
1997 йил, 11 ноябрь. Президент Хива шаҳрида «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги тарихий Фармонга имзо чекди.
- Академиянинг қайта туғилиши воҳа олиму фузалоларининг кўнглидаги муддао бўлди, - деган эди шоир ва таржимон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, марҳум Матназар ака Абдулҳакимов, - Мана энди чин юракдан тўлқинланиб, ижодий ва илмий изланишнинг айни даври келди.
Матназар ака ўшанда биринчилардан бўлиб, академия ходимлари сафига қўшилган эдилар. Умрининг сўнгги нафасигача Президентимизнинг бу хайрли ва эзгу амалини тилдан қўймадилар.
1999 йил, 5 ноябрь. Буюк ватанпарвар саркарда, ўзбек элининг қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги тантаналарида Президент Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади. Шу муносабат билан кўргазмага қўйилган хивалик усталар ишлаган ҳунармандчилик намуналарини Ислом ака юқори баҳолади.
1999 йил, 17 декабрь. Президент қарорига кўра, ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаларидан бири Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги нишонланди. Шоир номидаги боғ ва уй-музейига ташриф буюрган Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов шундай лутф қилган эдилар:
- Бу боғ Огаҳий шеъриятининг боқийлигидан, мухлисларининг кўплигидан далолат беради. Истагим, жаннат боғида Огаҳий руҳи кезиб, байту ғазаллари мангу янграйверсин!
2001 йил, 3 ноябрь. Инсоният тарихидаги ноёб китоблардан бири «Авесто» яратилганлигининг 2700 йиллиги нишонланди. Байрам тантаналарида Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади…
Ислом ака Хивани Ўзбе-кистонимиздаги барча қа-димий шаҳарлар қатори севарди ва ардоқларди. Бу унинг раҳнамолигида кўҳна заминимизда амалга оширган улкан бунёдкорлик ишларида акс этиб турибди. Қолаверса, заҳматкаш ва фидойи элдошларимизни мамлакат тараққиётига қўшган меҳнатларини ҳам муносиб мукофотлаб келди. Уч нафар – Бактурди Жуманиёзов, Вера Борисовна Пак, Равшанбек Қурбонов Ўзбекистон Қаҳрамони, яна қанча-қанча элдошларимизни фахрий унвонлар, орден-медаллар билан сийлади.
Биринчи Президенти-мизнинг Хивага ташрифлари билан боғлиқ унутилмас онларни яна давом эттириш мумкин. Муҳими – бу воқеа-учрашувлар элдошларимизнинг ёдида, қалбида буюк ибрат намунаси бўлиб қолади.


Ш.МАШАРИПОВ.