SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БИР-БИРИМИЗДАН ХАТО АХТАРМАЙЛИК

БИР-БИРИМИЗДАН ХАТО АХТАРМАЙЛИК

« Назад

03.10.2018 10:20

Мактабда олинган билим тошга ўйилган нақш деб бежиз айтилмаган.     Бугунги кунда умумтаълим мактабларидаги Давлат томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, улкан имкониятларнинг барчаси келажак авлодни она-Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган. Таълим тизимида айниқса, “Оила-маҳалла- мактаб” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш-педагоглар, маҳалла фаоллари олдида турган долзарб вазифалардан биридир.
Бугун айрим мактабларда хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганини айтиб ўтиш ўринли, албатта. Ўқувчиларни сабабсиз дарс қолдираётгани ёки тўлиқ қатнашмай қочиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бу каби вазиятларга, учраётган ҳолатларга панжа остидан қараётган педагог- лар ҳам йўқ эмас. Афсуски, юқоридаги масалаларга педагоглар билан бирга       ота-оналар ҳам масъулият билан ёндашмаганлиги сабабли мактабларда давомат пастлиги, ўқувчиларнинг дарс  пайтида машғулотларга қатнашмай, кўча-кўйда ёки турли интернет кафе ҳамда шунга ўхшаш кўнгил очар жойларда юраётганлик ҳолатлари учрамоқда.
Ана шу ҳолатларни бартараф этиш, келажагимиз эгалари ҳисобланган ўғил-қизларни баркамол авлод қилиб тарбиялашда ота-оналар ҳамда маҳалла билан ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида 8-умумий ўрта таълим мактабида ота-она-ларга умумий ўрта таълим муассасаси жамоасининг ўқув йилининг истиқбол-ли режаси ва устувор вазифаларининг тақдимоти ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тақдимотни мактаб директори И.Давлетова олиб борди.
Тақдимотда фарзандларимизнинг таълим-тарбия олишлари учун яртилган шарт-шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, мактабда ўқувчилар давоматини таъминлаш ва таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда келгусидаги вазифалар, ота-оналар ва таълим муассасаси ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича белгиланган вазифалар, ечимини кутаётган муаммолар таҳлил қилинди.
Унда “Қумяска” МФЙ раиси О.Бобожонов, мактаб ўқитувчилари ҳамда маҳалла мутахассиси Ш.Яқубова сўзга чиқиб, ота-оналарга бир-биримиздан айб қидирмасдан, биргаликда фарзандларимизни тўлиқ дарс жараёнига қатнашишини назорат қилиш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш, бадиий асар ёки матбуот нашрларини ўқишларига  даъват этиш уқтирилди.
Мактабда, уйда ёки оилавий суҳбат жараёнида охирги ўқиган китоб-ларини, улардан олган таассуротларини сўраб, улар билан дўстона муносабатда бўлайлик, дея таъкидлашди.

У.АБДУРАҲМОНОВА,
шу мактабнинг маънавий - 
маърифий ишлар  бўйича 
 директор ўринбосари