SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИД ҚИЛИНМАСИН!

БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИД ҚИЛИНМАСИН!

« Назад

04.03.2017 03:10

ЎзХДП вилоят кенгаши ташаббуси билан 2017 йил давомида вилоятимиз бўйлаб “Диний экстремизм ва “Оммавий маданият” – жамият ижтимоий барқарорлигига таҳдид” мавзуида тарғибот учрашувлари режалаштирилган. Шу мақсадда туманимиз ободонлаштириш бошқармасида ҳам тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Х.Отахонов, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Сабуров, Урганч шаҳридаги Ар-Розий номли ислом ўрта махсус билим юрти мудири Даврон Абдукаримов, тумандаги “Саид Ниёз шоликор” масжиди имом ҳатиби С.Сапаев, УрДУ тарих факультети ўқитувчиси В.Сапаев, туман ИИБ ходими Р.Эгамов ва бошқалар сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, унинг дастлабки натижалари, шунингдек, жаҳон майдонида террорчилик тузилмалари фаолияти ва уларга қарши курашда Ўзбекистоннинг позицияси, ислом динида диний экстремизм, терроризм ва ғайри инсоний ғояларнинг қораланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Учрашув сўнгида “Қиёматга қолган қарз” видеофильми намо-йиш қилинди.
А.Отажонов,
ЎзХДП туман кенгаши раиси.