SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

« Назад

18.12.2017 10:10

“Конституция-бахтимиз пойдевори”. Шаҳримиз-даги 6-сон умумтаълим мактаби Миллий Истиқлол ғояси, давлат ва ҳу-қуқ асослари фанлари ўқитувчиси Н.Ниёзова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бошланғич ташкилоти етакчиси М.Матёқубова бошчилигида 5-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган маърифий-маданий тадбир ана шундай деб номланди. Мактаб директори Х.Исмоилов қутлуғ сана муносабати билан педагогика жамоаси ҳамда ота-оналарни муборакбод этди. Ўқувчилар Конституциямизни самимий мисралар билан битилган шеърлар ва Ватанни тараннум этувчи шўҳ куй-қўшиқлар ижро этиш орқали мадҳ этишди.
Шаҳар халқ таълими бўлими масъул ходимлари муҳим санага бағишлаб ўтказилган тадбир ташкилотчиларига, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий миннатдорчилик билдиришди.
(Ўз мухбиримиз).
***
Шунингдек, 1-сон умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчилари томонидан “Қомусим-орим менинг” мавзуида тайёрланган тадбир ҳам барчада катта таассуротлар қолдирди. Ўқувчилар Конституция ҳақидаги билимларини саҳ-на кўринишлари орқали намойиш этдилар.
Ў.Юсупова
шу мактаб ўқитувчиси.