SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  «БАХТИМ ШУЛ - ЎЗБЕКНИНГ ЗУЛФИЯСИМАН»

«БАХТИМ ШУЛ - ЎЗБЕКНИНГ ЗУЛФИЯСИМАН»

« Назад

13.03.2018 08:36

Баҳорнинг илк куни миллатимизнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллудини кенг нишонлаш анъанага айланган. Шу муносабат билан шаҳар ва туманимиздаги ўқув мас-канларида, жамоат ташкилотларида ҳам турли тадбирлар ўтказилди.
Бизнинг тиббиёт коллежимизда «Зулфияхоним - Шарқ аёлининг тимсоли» мавзуидаги адабий-бадиий анжуманда шоира шеъриятининг боқийлиги ҳақида сўз борди. Фаол ўқувчилар шоира ҳаёти ва ижодидан саҳнат кўринишлари намойиш қилдилар, шеърларидан ўқидилар.
«Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман!» деганди Зулфияхоним бир шеърида. Токи ҳаёт давом этар экан, унинг назмий сатр-лари мухлислар қалбида яшайверади, яшайверади.

Ў.УЛЛИЕВА,
коллеж ўқитувчиси.