SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  АВЛОДЛАР ҚАЛБИДА МАНГУ БАРҲАЁТ

АВЛОДЛАР ҚАЛБИДА МАНГУ БАРҲАЁТ

« Назад

29.01.2018 08:34

Ўтган чорак асрга назар солсак, Ислом Каримовнинг қандай буюк ишларни амалга оширганини кўрамиз. Ўзбекистон давлатини қуллик кишанларидан озод этиб, мустақил давлат тамал тошларини қўйди. Иқтисодиётимиз паса-йиб, сиёсат танглашиб, вазият ўта қалтис бўлиб турган бир пайтда халқимизни бу ботқоқликдан олиб чиқиш йўлларини излаб топди.
Мустақиллигимизга кўз олайтирган, тинчлигимизни бузишга уринган қора ниятли турли оқимлар томонидан олиб борилган қўпорувчилик ҳаракатларига қарши мардларча курашди. Бу улуғ зот ўзида шунча мардлигу матонатни, сабру бардошни, ғайрату шижоатни қаердан олди экан? Авваламбор Оллоҳ қолаверса, Тўмарис, Мангуберди, Нажмиддин Кубродек қаҳрамонларимизнинг ҳам асл мақсадлари, орзу-ҳаваслари юртнинг озодлиги, халқнинг эркинлиги эмасмиди... Халқимиз фарзандларини “менинг болаларим” деб бағрига босди. Уларни ҳар томонлама етук, камол топиши учун барча шарт-шароитларни яратиб берди.
Бугун сиз қалбларига ўт солган жўшқинликни, ғайрату шижоатни бахш этган фарзандларингиз ўз куч-қудратлари, илму заковатлари билан ҳеч кимдан кам эмаслик-ларини намоён қилиб, дунёни забт этмоқдалар. Бу эса сизнинг меҳнатларингизни зое кетмаганлигини, фарзандларингиз ишончингизни оқлаётганликларини англатади.
Оллоҳ Сизни паноҳига олиб, жаннатлардан жой ато этганига шубҳа йўқ. Чунки, ўз халқи ва Ватани учун жонини фидо этган Сиздек улуғ инсоннинг ўрни бошқа жойда бўлиши мумкин эмас. Авлодлар қалбида мангу барҳаётсиз, Отажон!
“Жоним сенга фидо
Ватаним”, - дея жон фидо
этдингиз Ўзбекистонга!
Жаннат барпо қилиб,
боғлар яратиб,
Кўз-кўз айладингиз
бутун жаҳонга.

Ёдгора ЖУМАНИЁЗОВА,
тумандаги 28-мактаб миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси.