SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРМИСИЗ?

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРМИСИЗ?

« Назад

29.01.2018 08:31

Ўзбекистон Республикаси Президен-ти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўша- тиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди.
Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ, ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2018 йилнинг февраль-апрель ойларида Ўзбекистон Респуб-ликаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.
Чақирилиш муддатини кечиктириш хуқуқига эга бўлмаган 1991-2000 йилларда туғилган ўғил болалар Хива туман мудофаа ишлари бўлимига келишлари- ни сўраймиз.
Ўзлари билан паспорт ва чақириш участкасида қайд этиш гувоҳномасини олиб келишлари шарт.
Б.НОРҚУЛОВ,
туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор.