SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРМИСИЗ?

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРМИСИЗ?

« Назад

09.01.2017 04:18

2002 йил 12 декабрда янги таҳрирдаги қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19- моддасида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг Қарорига асосан йилига бир марта - февраль-март ойларида ўтказилиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу Қарор чақирув бошланишига камида бир ой қолганида ОАВда эълон қилинади. 2017 йилги чақирув бўйича 2016 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Рес-публикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг ушбу Қароридан кейин чақирилувчилар, шу жумладан, вақтинча рўйхатда турган чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек, доимий турар-жойидан вақтин-ча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирувчилар ту-рар-жойларидаги мудофаа ишлари оганларида ҳозир бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Корхона, муассаса, ташкилотларнинг раҳбарлари хизмат сафарида бўлган чақирувчиларни чақиртириб олишлари ва уларнинг чақирув участкасида ўз вақтида ҳозир бўлишини таъминлашлари лозимлиги Қонунда кўрсатиб ўтилган.Ўн саккиз ёшга тўлган ва ёши ўн саккиздан ошган чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриш жойини ўзгартиришига Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирув тўғрисидаги Қарори эълон қилингунига қадар йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республи-каси Президентининг Қаро-ри эълон қилинганидан ке- йин чақирилувчилар ҳарбий рўйхатда туриш жойини фақат бошқа жойдаги ишга ўтказилган, янги турар-жойга кўчиб ўтган, таълим муассасасига ўқишга кирган ва таълим олишни давом эттириш учун кетаётган бўлса ўзгартириши мумкин. Кўрсатилган бу каби асосларнинг мавжудлиги мудофаа ишлари органига тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан белгиланган муддатларда чақирув учаскаларида ҳозир бўлмаганда қуйидагилар, яъни фуқаронинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган касаллиги, яқин қариндошининг ( отаси, онаси, ака-укаси опа-синглиси, хотини, боласи) вафот этганлиги ёки оғир касаллиги, фуқарога боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган табиий офат ёки бошқа ҳолатлар узрли сабаб ҳисобланади. Бу сабаб-лар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозимлиги Қонунда белгилаб қўйилган.

Ғ.Эгамбердиев,
туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари, майор.