SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҲАР САТРИДА МЕҲР МУЖАССАМ

ҲАР САТРИДА МЕҲР МУЖАССАМ

« Назад

08.12.2017 05:14

Ўзбекистон Республикаси Конс-туциясини халқимиз ҳақли равишда бахт-саодат қомуси деб атайди. Зеро, унинг ҳар бир сатрида инсон ҳақ-ҳуқуқлари, тинч ва осойишта ҳамда фаровон ҳаёт кечириш ҳар томонлама кафолатланган.
Ҳар қандай иморат мустаҳ-камлиги унинг пойдевори мустаҳ-камлигига боғлиқ. Шу маънода инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига садоқат ифода этилган Конституциямиз адолатли, инсонпарвар, демократик жамиятимизнинг ҳақиқий асоси, пойдевори, юртимиз, халқимиз истиқболининг гаровидир.
Шу боисдан ҳам айни кунларда юртдошларимиз қутлуғ сана - Конституциямизнинг 25 йиллигини зўр шоду хуррамлик билан нишонланмоқдалар.
Буни уларнинг дил сўзларидан ҳам билиш мумкин:
Ражаббой БЕКЧАНОВ, 85 ёшли пенсионер, халқ таълими фахрийси: - Биз - кекса авлод вакиллари ҳар гал дуога қўл очганда кўплаб эзгулик-лар қаторида “тинчлик, хотиржамликдан, оғизбирликдан айирмасин” дея тилаклар билдирамиз. Асосий Қонунимиз муқаддимасида ҳам фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш асосий мақсад сифатида белгилаб қўйилган. Чунки, ҳар қандай эзгу муддаонинг, муваффақиятнинг биринчи галдаги шарти бу – тинчлик, кўнгил хотиржамлигидир.
Кекса авлод вакиллари эса унинг қадрини яхши билишади. Шахсан менинг ҳам болалигим иккинчи жаҳон уруши, ўсмирлигим урушдан кейинги қийин ва мураккаб даврларга тўғри келган. Ўша даврдаги азобу уқубатларни ўз кўзим билан кўрганман.
Шунинг учун ҳам доим бугунги осойишта замонга шукроналар айтамиз. Юрт осмони тинч, фарзанду набира-чевараларимиз иқболи яхши бўлишини яратгандан тилаймиз.
Қолаверса, Конституциямиз яратилганда халқаро ҳуқуқий қоидалар билан бир қаторда азалий миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳам эътиборга олингани диққатга сазовордир.
Маълумки, кексаларни, ота-онани эъзозлаш шарқона қадрият.Конституциямизнинг 39-модда-сида ҳам худди шу нарса – ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, ўзгалар парваришга муҳтож бўлиб қолганда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги қатъий белгилаб қўйилганлиги жуда аҳамиятли ва инсонпарварликнинг амалдаги ифодасидир.
Бугунги кунда кекса авлод вакиллари, отахону онахонларга, уруш ҳамда меҳнат фахрийларига яратилаётган шарт-шароитлардан барчамиз мамнунмиз.
Ҳар бир шаҳар ва туманда “Нуронийлар маскани” бунёд этилаётгани, транспортларда хизмат нархларини арзонлаштирилганлиги, ҳатто, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари туфайли уруш фахрийларининг бепул тарзда муқаддас ҳаж зиёратига бориб келишлари учун ғамхўрлик кўрсатилаётгани барчамизга мамнунлик, фахр-ифтихор бахш этади.
Кишининг ҳаётга, яшашга бўлган иштиёқини, эртанги кунга умидини айниқса, қариганда оширадиган нарса бу – энг аввало унга кўрсатила-диган меҳр, эътибор.
Кейинги пайтда ана шу нарса амалда намоён бўляпти. Айниқса, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар эл ободлиги, кўнгиллар шодлигига хизмат қилаётир. Муаммолар ечим топиб, кишиларнинг ҳаётдан розилиги ошмоқда. Бу эса ўз навбатида юрт равнақига, фаровонликка хизмат қилади. Тилагимиз, мамлакатимиз гуллаб-яшнайверсин, тинч-тотувлик, хотиржамлик бардавом бўлсин!
Гавҳаржон ДУРДИЕВА, Хоразм Маъмун академияси раиси ўринбосари, архитектура фанлари доктори: - Мустақиллик йилларида халқимизнинг азалий қадриятлари, номоддий мероси билан бирга моддий мероси яъни кўп асрлик меъморий обидалар ва ёдгорликларни ўрганиш, сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Конституциямизнинг 49-моддасида «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳо-фазасидадир» деб ёзиб қўйилган.
Қонун асосидаги бу кафолат юртимизнинг барча жойлари, тарихий шаҳарлари, шу жумладан, Хивада амалга оширилаётган хайрли ишлар мисолида яққол намоён бўлмоқда. Муқаддас зиёратгоҳлар, тарихий обидалар таъмирланмоқда, қайта тикланмоқда. Ичон қалъада кўпгина обидалар, жумладан, Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи, шунингдек, «Нуруллабой» ёдгорликлар мажмуасида амалга оширилган таъмирлаш, ободончилик ишлари шаҳар кўркига кўрк қўшиш баробарида, туризм соҳасининг ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.
Хоразм Маъмун академиясида ҳам бу борада илмий-амалий изланишлар олиб борилмоқда. Хоразмнинг қадимий қалъаларини архео-логик жиҳатдан ўрганиш, мавжуд архитектура ёдгорлик-ларини илмий жиҳат-дан тадқиқ этган ҳолда таъмирлаш услубларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мен ҳам шу соҳада илмий изланишларимни давом эттирмоқдаман. Академиямиз ташкил этилганлигининг 20 йиллиги арафасида «Хива меъморий ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш» мавзуида илмий ишимни муваффақиятли ҳимоя қилиб, архитектура фанлари доктори даражасига эришдим.
Моддий ва номоддий меросимизни ўрганиш ҳамда келажак авлодларга етказиш борасида ҳамкасбларимиз билан биргаликдаги олиб борилаётган изланишлар яхши самаралар беради деб ишонаман.
Анияз ОТАЖОНОВ, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси: - Конституциявий ҳуқуқлар асосида ташкил топган сиёсий партиялар қатори биз ва сафдошларимиз аъзо бўлган Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам мамлакактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ислоҳотларни амалга ошириш, қўйингки, барча соҳаларда фаоллик кўрсатмоқда.
Яқинда, Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида ЎзХДП туман кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «Ўзбе-кистон ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди.
Танловнинг 2-шарти «Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир» деган мавзуда бўлди ва иштирокчилар Конституция ҳамда шу асосда қабул қилинган қонунлар бўйича билимларини ҳам намойиш этишди. 18-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Интизор Рўзметова биринчи, 53- ва 44-мактаблар ўқитувчилари Ирода Бобожонова, Гулҳаё Ибрагимовалар 2- ва 3-ўринларни қўлга қиритдилар.
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Раҳимберди Юсупов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Малика Исмоилова ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширдилар.