SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҲАМ ШАРАФ, ҲАМ ФАХР

ҲАМ ШАРАФ, ҲАМ ФАХР

« Назад

23.01.2015 21:04

Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Ичон-қалъа" Давлат музей-қўриқхонаси ва "Ичон-қалъа" маҳалласи фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

- Ҳарбий хизматни ўташ, ўз бурчини адо этиш маҳалламиз йигитларининг ҳам шарафли вазифасига айланган. - деди "Ичон-қалъа" маҳалласи фуқаролар йиғини раиси О.Отажонов. - Ҳар йили маҳалламиздан  ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар ўзларининг Ватан олдидаги бурчларини садоқат билан ўтамоқдалар. Қуролли Кучлар сафида хизматни аъло даражада ўтаётган йигитларимизнинг ота-оналари номига қўмондонлик томонидан миннатдорчилик мактублари ҳам келиб туради.

Бу йилги чақириқ бўйича Худойшукур Солаев, Сухроб Аҳмедов  эзгу ниятлар билан ҳарбий хизматга отланмоқдалар.

- Она юртимиз сарҳадларини қўриқлаш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч эканлигини ҳарбий хизмат давомида янада чуқурроқ сездим. - дейди оддий аскар Ҳасанбой Тошниёзов. - Укам Ҳусан, тенгдош дўстларим Толибжон Дониёров, Шерзод Мамаражабов, Баҳодир Иброҳимов билан йигитлик бурчимни  аъло даражада ўтаётганлигимиз учун бизга Хивани томоша қилиб келиш учун йўлланма беришди. Бу қадимий ва навқирон шаҳарни томоша қилдик, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро каби мард, асл ватанпавар инсонлар дунёга келганлиги, улар таваллуд топган гўшада бўлишимизнинг ўзи бахт эканлигини дилимиздан ўтказдик.

Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари, илмий ходимлар юртга қалқон, тинчликка посбон йигитларимиз садоқати туфайли Ватанимиз  сарҳадлари  дахлсиз, осмонимиз мусаффо эканлигини таъкидлашди.

З.БЕКЖОНОВА, Ф.РАҲИМОВ.