SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР

АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР

« Назад

24.04.2017 04:49

2017 йил 11 апрель - сешанба. Кун пешиндан оққан маҳал.
Хивада яна бир абадиятга муҳрланадиган воқеа юз берди. Кун чиқар томондан Хивага киравериш йўлининг чорраҳасида, аниқроғи гиламчилар шаҳарчасига туташ майдонда темир йўл вокзали қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Тарихий кун муносабати билан бу ерда ўтказилган тантанали йиғинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 январь куни Хива шаҳрига ташрифи чоғида кўҳна қаълага темир йўл келиши таъкидланган эди. Орадан 14 кун ўтиб, Урганч туманидаги “Тандирчи” маҳалласида Хива томон пўлат излар ётқизилишига бағишланган шодиёналар ҳам катта воқеага айланган эди.
Бугун эса қадимий эл каттадан кичигининг қувончи чексиз. Халқи-мизнинг юз йилликдан зиёд даврдаги орзу умидлари рўёбга чиқмоқда. Бу ҳар бир фуқарога ғурур ва шараф бағишлайди.
- Ўтган асрнинг бошларида Красноводск - Чоржуй темир йўли қурилди, - деб хотирлайди кекса отахон, уруш ва меҳнат фахрийси. - Абдулла ака Сафоев, - хонликда Вазири акбар деб машҳур бўлган Ислом хўжа Чоржўйдан Хивагача темир йўл қурдираман деб, Ҳазораспгача белги қўйиб келгани рост. Чунки менинг Отажон бувам шу қурилишда қатнашиб, бунга гувоҳ бўлган.
Урушдан кейин 1953 йилда Бахт ва Нажот йўли деб аталувчи темир йўл ўшанда Урганчгача етиб келган эди. Бувам раҳматлик хар доим поезд келган юрт гуллаб-яшнайди, обод ва фаровон бўлади дерди. Иншоллоҳ, ўтганлар бир умр орзу этган қутлуғ дамларни кў-риш бизга насиб этгай...
...Унутилмас тарихий лаҳзалар. Барчанинг нигоҳи ўртада кумуш тусда товланаётган вокзал биноси пойдевори илк белгиси - тамал тошига қадалган. Уни би-ринчи бўлиб, республика Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Ж.Раматов, вилоят ва Хива тумани ҳокимлари П.Р.Бобожонов, Э.О.Яқубовлар қўйишди.
Таомилга кўра, шу ернинг ўзида жонлик сўйи-либ, дуо-фотиҳа ўқилди.
Мағрибдан Машриққача маълуму машҳур, дунё нигоҳидаги сайёҳлик шаҳри Хивага, унинг замонавий вокзалига поездлар етиб келиш онлари яқин.

Ш. Машарипов.

Суратда: Хива шаҳрида вокзал биноси қурилиши лойиҳаси кўздан кечи-рилмоқда.