SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Абадиятга қўйилган ҳайкал

Абадиятга қўйилган ҳайкал

« Назад

17.11.2017 06:44

Халқимиз юрагида яшайди
Шароф Рашидов таваллудининг юз йиллиги мамлакатимиз миқёсида катта тантаналар билан нишонланиши халқимизнинг улуғ адибини қанчалар ардоқлашини, унинг ижодий мероси одамлар дардига малҳам бўлишдек ўзбекона сифатлари ва фазилатларини қадрлашда намоён бўлди.
Бу адибнинг юбилейига бағишлаб ўтказилган хотира кечаси концертида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топди. Ушбу куй-қўшиқлар қалбларда Ватанга муҳаббат, хаёт сурури туйғуларини жўш урдирди. Шароф Рашидов сўзи билан айтилувчи “Оламда гуллар яшар”, “Ватан фидойиларига”, “Дугоналар”, “Ёр келур” қўшиқлари тингловчиларга бир олам завқ бағишлади.
Юбилей арафасида қуриб битказилган Шароф Рашидов мемориал музе-йида атоқли давлат арбоби ва ёзувчининг хаёт йўли ва ижодига дахлдор 2700 дан ортиқ экспонат бор. Улар Ш.Рашидовнинг болалик даври, талабалик йиллари, муҳаррирлик даври, 1959 йилдан 1983 йилларгача Ўзбекистонга рахбарлиги ижтимоий-сиёсий ва адабий фаолиятига бағишланган бўлимларга ажратилган.
Юбилей тантаналарида иштирок этган Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев музей фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди:
“Халқимизнинг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди...
Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам эл-юртимиз манфаатини ўйлаб яшаган Шароф Рашидовичнинг буюк хизматлари халқимиз хотирасида абадий сақланиб қолади.
Бугун Жиззах шаҳрида иш бошлаётган Шароф Рашидов мемориал музейи ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади, деб ишонаман.”
Шеъриятнинг ёрқин тахтида
Президентимиз ташаббуси билан Жиззахда яна бир савоб ва хайрли ишга қўл урилди. Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб, ёдгорлик мажмуаси бунёд этилди. Шунингдек, Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони, икки шоир номи билан аталувчи ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўргатишга ихтисослашган мактаб интернат ҳамда музей халқимизнинг ардоқли фарзандига кўрсатилган улкан эҳтиром намунаси бўлди.
Давлатимиз раҳбари Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги хиёбонда қад ростлаган шоирлар ҳайкали пойига гул қўйди.
Ҳамид Олимжоннинг “Ўзбекистон”, “Ўрик гуллаганда”, Зулфиянинг “Баҳор келди сени сўроқлаб”, “Сени куйлайман, хаёт” каби ўнлаб шеърлари халқимиз дилидан жой олган. Бинобарин, шоира “Тўрга ташриф” шеърида ёзганидек:
Дўст нигоҳида кўрсам ўзимни,
Маликадай тўрда сезаман.
Бир офтоб силаб кўзимни,
Бахтлар водийсида кезаман.
Илтифотли диллар тафтидан,
Илҳом қайнар мисоли булоқ.
Шеъриятнинг ёрқин тахтида,
Кўринишдан бахт борми зўрроқ?
Абадиятга қўйилган бахт ва шодлик куйчиларининг ҳайкалларига боқар эканмиз, энди улар мангу биргалар, пок руҳлари ёнгинамизда кезиб юрарлар деган ўй-ҳаёллар кечади, дилимиздан.
Энди уларнинг пойидан турфа гуллар асло аримагай. Халқимиз кўҳна заминимиз бағрида туғилиб, вояга етказган ана шундай истеъдодли фарзандларини ҳамиша ардоқлайди ва эъзозлайди. Улар хотирасига қўйилган ҳайкаллар бунинг ёрқин тасдиғидир.