SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  АҲИЛЛИК БОР ЖОЙДА...

АҲИЛЛИК БОР ЖОЙДА...

« Назад

17.11.2017 06:41

Маҳалла аҳли азалдан остонасини озода тутишга одатланган. Эрталаб супуриб-сидирилиб, сув сепилган хонадонларнинг файзу таровати ҳам бошқача бўлади. Айниқса, келинлар ва қизларимизнинг оилада олган таълим-тарбияси шу қадар таҳсинга лойиқки, ҳар бир хонадон теварак-атрофи бамисоли гулзорни эслатади.
- Хорманглар, қандай муаммо ва эътирозларингиз бор, – деймиз хонадон дарғаларига.
– Раҳмат, мана шундай келиб, хол-аҳвол сўрашингизнинг ўзи ҳам мадад.
Булар аҳоли мурожатларининг бевосита жойнинг ўзида хал этилаётганидан далолат. Шунинг натижасида одамларнинг юқори ташкилотларга мурожатлари камаймоқда, Давлатга, Президентга бўлган ишончлари янада ортмоқда.
Фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, профилактика нозири, милиция лейтенати Сарвар Хўжаев, маҳалламизда беркитилган бошқа масъул идораларнинг вакиллари, тиббиёт ходимлари, жамоатчилик назорати таъсири туфайли жиноятчилик ўтган йилларга нисбатан бирмунча камайишига эришилди. Жорий йилнинг шу давригача вояга етмаганлар ўртасида эса бундай холат умуман содир этилмади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ 72-сессиясида сўзлаган нутқи-да дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган муаммолар ҳамда уларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратди. Айниқса, тинчлик ва тараққиёт йўлида ҳамкорликни мус-таҳкамлаш, маърифий ва диний бағрикенглик, шунингдек, ёшлар масаласида таклиф ва мулоҳазалари жаҳондаги илғор фикрли кишилар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг яқинда Хива шаҳрида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишиш баробарида ҳудуднинг келгусида янада гуллаб яшнаши борасидаги кўрсатмалари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида билдирилган фикрлар барчамизни руҳлантирди.
Аҳиллик бор жойда қут-барака бисёр, тинчлик-осойишталик ҳукмрон. Энг асосий мақсад, орзу умидларимизнинг дебочаси ҳам аслида шу. Илоҳим юртимизга кўз тегмасин. Обод ва файзу тароватли маҳалла-лар янада гуллаб яшнасин. Барчамизга жаннатмакон Ўзбекистонимиз бағрида яхши кунлар саодатидан баҳраманд бўлиб, умргузаронлик қилиш бахти насиб этсин.
Ғайрат Юсупов,
шаҳардаги “Дўстлик” маҳалласи фуқаролар
йиғини раиси.