SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  АҲОЛИГА ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР

АҲОЛИГА ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР

« Назад

16.06.2020 10:31

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий химоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори қабул қилинди. 

Қарорга асосан 2020 йил 1 июндан бошлаб, қуйидаги маъмурий регламентлар кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш; Дафн маросими учун нафақа тайинлаш; пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш: пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш.
Туманимиз аҳолиси юқорида кўрсатилган хиз-матлар бўйича 2020 йил 1 июндан бошлаб. туман марказидаги “Шомохулум” МФЙда жойлашган ДХМ (Давлат хизматлари маркази)га мурожаат қилишлари мумкин.

Д.САЪДУЛЛАЕВ, 
туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.