SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҲАЁТИМИЗ ЯНА ИЗГА ТУШАДИ

ҲАЁТИМИЗ ЯНА ИЗГА ТУШАДИ

« Назад

18.05.2020 08:28

Баҳорги таътил билан боғлиқ режаларим кўп эди...
Афсуски, бутун дунёни тождор шохли вирус - коронавирус деган бало ларзага солиб, бирдан ҳамма ёқда карантин режими барпо этилди, жумладан, бизнинг мамлакатда ҳам.
Тўғриси, бошида мен ҳам бироз ваҳимага тушдим. Кейин эса муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халққа мурожаатномасини эшитиб, кўнглим таскин топди.
Карантин бошланганидан сал ўтиб эса бутун мамлакатда онлайн дарс ўтиш яъни масофадан туриб ўқитиш тизими жорий этилди. Яширмайман, аввалига бу ҳолатга кўниколмай бироз қийналдим, ке-йин эса ўқувчиларнинг қизиқишларини кўриб, уларга берилган вазифалар жавобларини сабрсизлик билан кутадиган бўлиб қолдим. 
Ўзим ишлайдиган мактабда 1, 2, 4, 7-синф ўқувчиларига инглиз тилидан сабоқ бераман. Ушбу жараёнда мени ҳайрон қолдирган жиҳат айниқса, 1-, 2-синф ўқувчиларимнинг жуда фаол иштирок қилишаётгани бўлди. Баъзи ота-оналарнинг фарзандлари ўқишига эътибор беришларини кузатиб, ўқитувчи сифатида жуда хурсанд бўлдим. Ҳатто айрим ота-оналар фарзандларини ўйлаб, вазиятдан келиб чиқиб, смарт телефони сотиб олишганини ҳам эшитдим. Чунки, оддий телефон билан онлайн машғулотлари ўтказиб бўлмайди-да.
Ўқувчиларни янада қизиқтириш мақсадида уларни турли даражадаги дипломлар билан рағбатлантириб турдим. Нилуфар Нуниёзова, Сухроббек Йўлдошев, Зилола Отабоева, Асадбек  Эгамов, Фарангиз Рустамбоева, Холжоной  Йўлдошбоевалар ушбу жараённинг энг фаол ўқувчиларига айланишди.
Юқорида баҳорги таътил билан боғлиқ режа борлигини айтган эдим. Қизиқувчан ўқувчиларимни Ичон-қалъага олиб бориб, саёҳат қилдирмоқчи, уларга мўъжизавий осори атиқаларимиз, музейларимиз тарихи хақида инглиз тилида сўзлаб бермоқчи эдим. 
Насиб қилса, бу режам амалга ошишига оз қолди. Негаки, яқинда хаётимиз яна изга тушади ва ҳамма ўз ишига қайтади. Беқиёс жаннатмакон диёрда туғилганимдан, шундай Ватаним борлигидан, фавқулодда қийин вазиятларда хайрли ишга бош қўшганимдан, шарафли касбни танлаганимдан беҳад бахтиёрман!     

 

Фарида ЗАҲИДОВА,
тумандаги 5-сон мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси.