SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм

Хива сайёҳлар нигоҳида

Илм нури дунёларни ёритади. Бу зиёни таратаётган маскан эса инсоният ҳурматида, эъзозида, ардоғидадир. Асрлар давомида одамлар томонидан асос солинган илм даргоҳларида тўпланган билимлар кишилар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган. Маъмун академияси ҳам ана шундай масканлардандир.
Тарихан назар ташласак, академия унча кўп фаолият олиб бормаган бўлса-да, (1004-1017 йиллар) у ерда Беруний, Ибн-Сино, Ал-Хоразмий каби етук алломалар илмий изланишлар олиб боришида катта аҳамият касб этган.
Мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши биз учун катта имкониятлар эшигини очди. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланаётган 1997 йил 20 октябрь куни бўлиб ўтган тантанали маросимда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Маъмун академиясининг қайта ташкил этилиши тўғрисидаги қу-вончли хабарни етказдилар. Шундан сўнг кўп ўтмай “Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Бу йил 11 ноябр куни ана шу тарихий санага 20 йил тўлди. Тарихан қисқа муддат бўлиб кўринсада, ўтган йиллар мобайнида академияда турли соҳалар бўйича катта ютуқларга эришилди.
Тарих, адабиёт, табиий ва аниқ фанларга оид адабиётларнинг чуқур ўрганилиши ва улар асосида олиб борилаётган илмий изланишлар самараси ўлароқ “Қадимий ва ўрта асрларда Хоразм давлатчилиги тарихи” мавзуидаги илмий изланишлар натижасида Хоразм давлатчилиги тарихи 3000 йиллик экани илмий далиллар билан исботланди. “IX-XIII асрларда Хоразм ёзма адабиёти ва ёзма эпос. IX-XIII асрлар Хоразм ёдномалари тили” мавзуидаги тадқиқотда эса “Авесто”даги мифологик қатлам билан Хоразм ёзма адабиёти оғзаки афсоналар ҳамда ривоятлар қиёсий таҳлил қилинган.
Бу изланишлар халқи-мизни ўз маданияти ва тарихи ҳақидаги билимларини ошириб қолмасдан юртимизнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини дунё аҳлига илмий далиллар орқали исботлаб берди.
Аҳолимизнинг истеъмол маҳсулотлари сифатини яхшилаш, тупроқ, иқлим шароити муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этишда ҳам академияда бир қатор ишлар амалга оширилган ва улар бугун ҳам давом эттирилмоқда.
Воҳамиз тупроқ иқлим шароитида истиқболли, серхосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ўсимликлар турлари ўрганилиб, экинларни экишнинг биологик асослари тадқиқ қилинди. Шунингдек, оралиқ ва так-рорий экишда озуқавий экинларни парвариш қи-лишнинг самарали технологиялари ва маккажўхори уруғлик тизимини яратиш бўйича изланишлар, тупроқ шўрланиши қонуниятларини аниқлаб, қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Сув танқислиги шароитида ернинг шўрини ювиш, чигит уруғини оптимал муддатларда ундириб олиш, экинларни мавсумий суғоришларда заҳкаш сувларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Албатта, бундай изланиш ва тавсиялар табиий шароитни яхшилаб қолмасдан аҳоли турмуш даражаси ошишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда академияда қилинаётган ишлар эса келажакда бу даргоҳ ва унда фаолият олиб бораётган олимлар, илмий ходимлар номини тарих саҳифаларига муҳрлашга асос бўла олади.
Академида ташкил этилаётган семинарлар, рес-публика ва халқаро конференцияларнинг ўтказилиши ёш тадқиқотчилар учун малакасини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Жаҳондаги нуфузли университетлар билан ҳамкорлиги ҳам кенгайиб бормоқда. АҚШнинг Калифорния, Индиана, Блумингтон университетлари билан “Функцияларнинг геометрик назарияси” мавзуидаги лойиҳа юзасидан ҳамкорлик ўрнатилди. Калифорния университети, Ўзбекистон Миллий университети, УрДУ ва Маъмун акдемияси ҳамкорлигида ўтказилган “Америка – Ўзбекистон математикларининг II-конференцияси” ёш математиклар учун тажриба орттириш вазифасини ўтади.
20 та давлатдан таклиф қилинган 42 нафар экспертлар ва ўзбекистонлик 70 нафар талаба, ёш олим ва профессорлар иштирок этган “Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлари: Квант транспорти, топологик эффектлар ва паст ўлчамли тизимларда энергияни бошқа турга айлантириш” мавзуидаги халқаро конференция академия ва УрДУ ҳамкорлигида ташкил этилган эди. Бундан ташқари академияга тарихий обидалар муҳофазаси бўйича ЮНЕСКО вакиллари ташриф буюришди ва семинар ўтказилди.
Юқорида зикр этилган ишларнинг бари жорий йилда амалга оширилган ва улар бир шингили холос.
Илм сирларини очишда ва янгиликлар яратишда академия ходимларига куч-ғайрат, шижоат тилаймиз.
Х.АМИНОВ,
УрДУ тарих факультети ўқитувчиси.
Ш.МАТЁҚУБОВА,
«Хива тонги» мухбири.

 

 


27.11.2017 09:38/ читать дальше...

“Хива Мурувват” ногирон ва қариялар учун интернат-уйида ташкил этилган тадбир ана шундай шиор остида ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва 52-сон умумтаълим мактаби ёшлар иттифоқи етакчиси ҳамда ўқувчилари ҳамкорлигида ташкил этилган маънавий-маърифий, бадиий хайрия тадбири жамиятда ҳеч бир инсон меҳр-эътибордан четда қолмаслигининг намунаси бўлди.
Туман мактаб ва коллежлари етакчилари, ўқувчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган ушбу тадбирда 52-сон мактаб ўқувчилари томонидан шеър, қўшиқлар ижро этилди, ота-онага ва катталарга ҳурмат-эътибор ифода этилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
“Мурувват уйи”да яшовчилар бу эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.
- Тадбир унинг ташкилотчиси 52-сон мактаб етакчиси Гулзода Сатторова томонидан ижобий ташкил этилди, - дейди ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Қувондиқ Хакимов, - У ҳамиша мана шундай тадбирларда фаол ва ташкилотчи.
“Мурувват уйи” ногирон ва қарияларига ташкилотчилар томонидан хайрия совғалари топширилди.

(Ўз мухбиримиздан).


27.11.2017 09:43/ читать дальше...

Жорий йилнинг 17-21 январь кунлари Испания давлатининг Мадрид шаҳрида «FITUR-2018» халқаро туризм кўргазмасида мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этди. Ушбу нуфузли анжуманда қатнашган Хива шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов мухбиримизга ушбу ташриф таассуротлари ҳақида гапириб берди:
- Мазкур кўргазма жаҳондаги йирик туристик кўргазмалардан бири ҳисобланади. У 1980 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилда кўргазмада дунёнинг 165 мамлакатидан 9893 сайёҳлик компаниялари қатнашган.
Навбатдаги кўргазмада Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши ҳар иккала томон учун ўзаро учрашувларга, мулоқотларга ҳамда келишувларга бой бўлди. Айниқса, қадимий шаҳримизга бўлган эътибор ва қизиқиш испанларда жуда катта экан. Биз бу ерда тарқатма материаллар асосида «Ичон-қалъа»ни туристик салоҳияти ва имкониятлари тақдимотини ўтказдик.
Ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири Хива ва Испаниянинг Авила шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисидаги келишувни имзолаш учун музокаралар жараёни бошланиши бўлди. Ҳар иккала қади-мий шаҳар-қалъаларнинг ўхшашлиги кўп. Деворлари Хивада паҳсадан, Авилада эса тошдан кўтарилган. Улар ЮНЕС-КО Бутунжаҳон мероси шаҳарлари қаторига киритилган. Хивада тўртта дарвоза бўлса, Авилада эса тўққизта. Бизда 89 минг, уларда эса 55 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Авила шаҳри маъмурияти билан туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор масалаларда келишувларга эришдик.
Шунингдек, ташриф доирасида Россия ва Қозо-ғистон ишбилармонлар доираси вакиллари билан ўзаро туризмни ривожлантириш бўйича шартномалар имзоланди.
Мамлакатимиз делегациясининг нуфузли халқаро туризм кўргазмасида иштирок этиши келгусида ҳар иккала давлатлар ўртасида ўзаро сайёҳлик алоқалари-ни янада ривожлантириш учун янги маъно ва мазмун бағишлаши шубҳасиз.
Ушбу халқаро кўргазмада Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли қатнашиб, юртимизнинг улкан сайёҳлик салоҳиятини бутун дунёга намойиш этишди.


29.01.2018 08:29/ читать дальше...

Республика Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича “Ичон-қалъа”да амалга оширилаётган ишларни шарҳ-лаб беришни мухбиримиз қўриқхона бош директори ўринбосари Рустам Искандаровдан сўради:
-Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлашнинг янги истиқболларини белгилаб берди. Шу муносабат билан ҳозирданоқ вилоятлардан, давлат ёки хусусий ташкилотлардан Ичон-қалъа саёҳати учун буюртмалар келиб туша бошлади. Айниқса, Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари, водий вилоятлари туристик компаниялари билан шартномалар имзоланди.
Ҳафтанинг сешанба, жума кунлари 18 ёшгача бўлган ўқувчиларга ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналарига бепул музей хизмати кўрсатилади.
Ўз навбатида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасига мувофиқ хиваликлар ҳам қадимий шаҳарларда саёҳатда бўлишлари белгиланган.


13.03.2018 08:27/ читать дальше...

- Берлин шаҳрида ташкил этилган ушбу кўргазмада жаҳоннинг юздан ортиқ давлатларининг сайёҳлик ташкилотлари вакиллари қатнашди. Бунда турли реклама ролик, баннер, буклетлар орқали Хива шаҳрининг туристик салоҳияти намойиш қилинди. Хорижий давлат компаниялари билан ўзаро манфаатли шартномалар тузишга эришилди.
Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ҳам-корлигида Хива ва Веймар шаҳарлари ўртасида ўзаро маданий-иқтисодий ало-қаларни ўрнатиш борасида музокаралар олиб борилди. Келгусида бу шаҳарлар биродарлашишига келишиб олинди. Веймар тарихий ва архитектура ёдгорликлари ва музейларга бой. Экологик тоза шаҳарда 65 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Қадимий гўшани сайр қилиш баробарида Гёте, Шиллер, Бах каби жаҳонга машҳур шоир-бастакорлар қабрларини зиёрат қилдик.
Ўз навбатида германиялик ҳамкасбларимизни ҳам Хива шаҳрига саёҳатга так-лиф этдик.


23.03.2018 08:06/ читать дальше...