SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ЮРТИМИЗ НУФУЗИ ОШАВЕРСИН

ЮРТИМИЗ НУФУЗИ ОШАВЕРСИН

« Назад

10.10.2017 04:23

Бугунги кунда Ўзбекистон ўзи танлаган йўлдан келажак сари дадил бормоқда ва дунё ҳамжамияти орасида обрў эътибори мустаҳкамлан-моқда. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида иштирок этиб, сўзлаган сермазмун нутқи юртимизда бўлаётган ислоҳотларга бутун жаҳон аҳли эътиборини қаратди, ватанимиз нуфузининг янада ошишига хизмат қилди.
Юртбошимиз нутқини ўқиб яқиндан танишар эканмиз, унда нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳонда долзарб ҳисобланган, энг аввало тинчлик-осойишталик барқарорликни таъминлаш, унга қарши таҳдид ва иллатларга ақл-ҳуш билан курашиш, аждодлар мероси, қадриятларимизни авайлаган ҳолда кишилар, айниқса, ёшлар онгида эзгу ғояларни, маънавиятни шакллантириш лозимлигига алоҳида урғу берилганлигини кўрамиз.
Президентимиз таъкидлаганларидек, маърифат ҳамма вақт жаҳолатдан устун келган, енгган.
Айни даврда мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун тутган ҳолда, фаровонликни ошириш, қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик, қўшничилик муносабатларининг йўлга қўйилаётгани, миллатлараро тотувлик, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя этилаётгани фақат сўзда эмас, амалда намоён бўлмоқда. Бундан халқимиз шод, жаҳон ҳавасда.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий, айниқса, спорт соҳасида эришаётган ютуқлари акс этган кўргазмалар музейимизнинг “Мустақил Ўзбекистон: озод ва обод Ватан” экспозицияси орқали элдошларимиз, маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга ҳам кенг намойиш қилинмоқда. Юртимиз тараққиёти бардавом бўлаверсин.
З.БЕКЧАНОВА,
Д.КАРИМОВА,
“Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари.