SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖИ ЙЎЛИДА

ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖИ ЙЎЛИДА

« Назад

26.11.2018 09:02

Мамлакатимизда иқ-тисодий тараққиётни ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш-да, жойларда янги иш ўринларини яратишда му-ҳим аҳамият касб этувчи туризм соҳасини ривожлантириш, юртимизнинг ҳали тўла ишга солинмаган сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушуми, аҳолининг турмуш сифати ва даромадларини оширишда мазкур соҳанинг ўрни беқиёс. Ке-йинги йилларда юртимизга келаётган хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, ички туризмни кенгайтиришда туризм соҳасига ҳам солиқ имтиёзлари берилиб, янги имкониятлар яратилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дас-туриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш, айниқса, ички сайёҳлик хизматини ривожлантириш борасида вилоятимизда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 
Вилоят ДСБ ҳам туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда ижроси бўйича давра суҳбатлари, қолаверса, жойларга чиқиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар беришмоқда.
- Юртбошимиз томонидан қабул қилинган фармоннинг мазмуни ва ижросини таъминлашда солиқ хизмати ходимларининг  ўрнига алоҳида эътибор қаратилган, - дейди вилоят ДСБ бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Саидов. - Эндиликда мазкур фармон билан асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахслар улар томонидан тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этиладиган бўлди. Бундан ташқари мазкур фармон билан туристларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар асосан давлат музейлари, галереялар, маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар маъмуриятлари ўз фаолиятидан тушадиган тушумларнинг камида 5 фоизини ўз фаолияти ҳамда тақдим этаётган туризм хизматлари баён этилган реклама-тарқатиш материалларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва ададини кўпайтириш учун мажбурий тартибда йўналтиради. Бунда ушбу мақсадларга йўналтирилган харажатлар суммаси бу ташкилотларнинг солиққа тортиладиган базасидан чиқариб ташланади.  
- Ҳозирги кунда вилоятда 89 та сайёҳлик ташкилоти, 29 та туристик фирма фаолият юритмоқда. 60 дан зиёд меҳмонхона хизмати билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг фаолияти йўлга қўйилган, шунингдек, яна 17 та меҳмонхонада қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Натижада меҳмонхоналардаги ўринлар сони яна 850 тага кўпаяди. Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан 43 ва 33 ўринли сайёҳлар синфига мансуб автобуслар ва 4 та электромобиль сотиб олинди. Йил якунигача соҳадаги транспорт инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида сайёҳлик синфига оид 10 та автобус ва 10 та электромобил сотиб олиниши белгиланди, - дейди вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори в.б. А. Полвонов.  
Вилоятдаги ёдгорлик-ларни, тарихий маданий меросни ўрганишга келган сайёҳлар сони ўтган 9 ойда 1 миллиондан ортиб кетди. Шундан 80 мингга яқини хорижий, қолган 937124 нафари маҳаллий сайёҳлардир. Юқоридаги фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда вилоятда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича 20 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан қўшимча 194 та меҳмон ўринлари яратилади.  Бундан ташқари, Урганч халқаро аэропорти ҳамда Ичон қалъа ҳуду-дида янги интернет тар-моғига симсиз бепул уланиш ҳудудлари (wifi) такомиллаштирилган ҳолда ташкил этилди.    
- Мамлакатимизда тадбиркорликнинг қўл-лаб-қувват-ланаётгани меҳмонхона хизмати фаолиятини янада ривожланишига туртки бўлмоқда, - дейди урганч-лик тадбиркор Алишер Рўзметов. - Вилоятга келаётган туристлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Биз каби тадбиркорларга солиқ хизмати ходимлари томонидан тадбиркорлар учун бу соҳада яратиб берилаётган имтиёзлар ҳақида кўп маълумотлар берилмоқда. Берилаётган имтиёз ва имкониятлар келажакда фаолиятимизни янада кенгайтиришимизга, хизматлар турини кўпайтиришимизга, қўшимча иш ўринлари яратилишига туртки бўлиши аниқ. 
Демак, ҳудудларда туризмни жадал ривожлантириш мақсадида Давлат раҳбари томонидан яратиб берилаётган бундай имкониятлар ва имтиёзлар ҳудудларда хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтиришга, тармоқда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини оширишга, туризм фаолияти субъектлари сонининг кўпайишига хизмат қилади. 
Р.ОТАЖОНОВ,
вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.