SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ШАРҚ МАРВАРИДИ

ШАРҚ МАРВАРИДИ

« Назад

21.10.2017 11:32

Хива шаҳрининг дунёга машҳур Ичон ва Дешон қалъасига ташриф буюрган меҳмон борки, унинг тарихи ва ўзига хос кўринишидан ҳайратланади. Меъморий обидаларининг ансамбль кўринишидаги жойлашуви ҳар бир сайёҳга манзур бўлади.
Ичон қалъага 4 та – Ота дарвоза, Боғча, Полвон, Тош дарвозалардан кириб борилади.
Қайси дарвозадан киришдан қатъи назар эртакмонанд жойга тушиб қолгандай хис қилади, киши ўзини. Ёнма-ён, аммо бири иккинчисини такрорламайдиган меъморчилик намуналари бўлмиш масжиду мадрасалар, хонақоҳ ва миноралар ипга терилган марварид мисолдир. Уларнинг ҳар бири тарих қат-қатидаги воқеликларни сўйлаётгандай таассурот қолдиради одамда.
Мозий қаъридан афсона ва ривоятлар сўзла-ётган шаҳарнинг ҳар бир тошидан куй таралади гўё. Қалъанинг тор, бир-бирига туташ йўлаклари, бири-иккинчисини так-рорламайдиган иморатлар қаршисидан олиб чиқади. Ҳар бирининг ўз афсона ва ривояти бор.
Маъмун академиясининг қайта ташкил этилиши Хива шаҳрининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатишда муҳим воқеа-лардан бири бўлди. Бугун академияда шаҳарнинг тарихий ва меъморий ёдгорликларини ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
1997 йил 20 октябрь куни Хива шаҳрининг 2500 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Очиқ осмон остидаги музей шаҳарнинг эртакмонанд, дея аталишида ҳам маъно бор. Сабаби Хива – Марказий Осиёдаги одамлар яшайдиган ягона музей шаҳардир. Буни шаҳримизга келган кўпгина сайёҳлар ҳам таъкидлашган.
Жонли шаҳар, эртакмонанд, де-я таъриф этилишининг сабаби ҳам Ичон-қалъада одамлар ҳозирги кунгача аждодлари уйи чироғини ёқиб яшашмоқда.
Дунёга машҳур Афина, Қоҳира, Рим шаҳарларига тенгдош бўлган Хива жаҳон маданияти меъросига қабул қилинган 100-шаҳардир. Ал-Хораз-мий, аз-Замаҳшарий Наж-миддин Қубро, Паҳлавон Маҳмуд, Абулғозий Баҳо-дирхон, Муҳаммад Раҳимхон, Мунис, Огаҳий каби буюк зотларни етказиб берган бу заминда бугун ҳам бунёдкорлик ишлари авжида.
Жорий йилнинг 27-28 январь ҳамда 14 октябрь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи чоғида воҳада қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилишини таъкидладилар. Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда келгусида юқори тезлик билан ҳаракатланувчи “AFROSIYOB” поезди қатновини йўлга қўйилишини алоҳида қайд қилган эдилар.
Ҳозирда вокзал ва темир йўл қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Шаҳримиз қиёфаси ҳам ўзгариб бораётгани, аҳолимиз узоғини яқин қилувчи поезд келишидан халқимиз мамнун.
Ушбу бунёдкорлик ишлари шаҳримизга янгича қиёфа берибгина қолмай, Хива аҳолиси ва бу ерга келувчи сайёҳларга ҳам қулайдир. Шунингдек, темир йўл иқтисодий ривожланишда ҳам аҳамиятлидир.
Минг йилликларга назар солсак, ҳар бир давр-нинг ҳукмдорлари ўз даврида қурилиш ва бун-ёдкорлик ишлари олиб боришган. Ана шу бино, иншоотлар уларнинг ишларини авлодларга ўрнак қилиб кўрсатишда воситадир.
Мустақиллик даврида ҳам ота-боболаримиз анъанаси давом эттирилди, десак хато бўлмайди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида шаҳримизда қайта ташкил этилган Маъмун академияси, янгидан бунёд этилган “Болалар шаҳарчаси” Хива кўркига кўрк қўшиб турибди.
Жорий йилнинг14 октябрида Давлатимиз раҳбари шаҳримизга келиб “Фаровон” меҳмон-хонасининг қурилиш майдонида бўлди. Мамлакатимизда энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлиши кераклиги айтилаётган бу янги иморатнинг қурилиши ва Хивадаги темир йўл вокзали аждодлардан мерос бун-ёдкорлик анъаналарининг бардавом эканини кўрсатиб турибди.
Бу ишларнинг бари 20 октябрь - Хива шаҳрининг 2500 йиллик тўйи нишонланган кунга ажойиб туҳфадир. Айнан шу қутлуғ санага бугун 20 йил тўлди.
Тарих саҳифаларига муҳрланувчи бу кун авлодларимизга шонли ўт-миш ҳақида ҳақиқатдан сўйлайди.

Шахруза Матёқубова.