SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  САЙЁҲЛАР ОШИҚАЁТГАН ОШЁН

САЙЁҲЛАР ОШИҚАЁТГАН ОШЁН

« Назад

12.09.2018 09:51

Яқиндагина мукаммал таъмирдан чиқа-рилган Нуруллабой мажмуасининг бугунги қиёфасини дабдуристдан таниш қийин. Бу ўзига хос бетакрор нақшлар билан янада чирой очган муҳташам сарой ва мўъжизавий бинонинг кенг саҳнли  майдони сайёҳларнинг севимли манзилига айланган. 
Майдон ўртасида вулқондек фавворалар шовуллаб, отилиб турибди. Соя-салқин хиёбон, ранг-баранг гулзорлар, турфа ажойиб манзараларни кузатган киши “ҳақиқий жаннат шу ерда экан”  демай иложи йўқ.
- Биз Бухоро нефтни қайта ишлаш жамоасидан келганмиз,-дейишди корхонанинг бир гуруҳ ишчи-хизматчилари, - Президентимизга ташаккур, истиқлол байрами муносабати билан халқимизга дам олиш кунларида қулай шароит ва имкониятлар яратиб берганликлари учун. Шундай ёнгинамиздаги эртакнамо шаҳарни кўрмаган эканмиз. Жуда катта таассуротлар, ҳайратлар билан қайтаяпмиз. Энди биз сизларни ўзимизининг Бухорои шарифда кутамиз. Ўзаро борди-келдиларимиз, анъаналаримиз бардавом бўлсин!