SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  НОДИР ТОПИЛМАЛАР МУЗЕЙИ

НОДИР ТОПИЛМАЛАР МУЗЕЙИ

« Назад

11.11.2017 04:21

Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 27январь куни Хоразм Маъмун академиясига ташрифи чоғида академия фаолиятини кучайтириш, унинг моддий-техник базасини яхшилаш, бу ерга иқтидорли ёш олимларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича берган топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир кўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Хоразм тарихи ва маданияти” доимий экспозицияси музейида буклет ва флайерлар (ўзбек, рус, инглиз тилларида) тайёрланди. Электрон киоскалар Хоразм тарихи ва маданияти хақида маълумот берувчи янги тақдимотлар, видеофильм-лар билан тўлдирилди. Археолог олимлар томонидан “Хумбузтепа”дан топилган сопол буюмлар музей экспонатлари сонини янада бойитди. Шунингдек, мактаб, коллеж, академик лицейлар, университет талабаларини Хоразм тарихи ва маданиятидан хабардор этиш, она Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқатни тарбиялаш мақсадида уларни музейга жалб қилиш учун тарғибот - ташвиқот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, яна бошқа бир қатор ишлар амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда “Хоразм дурдоналари” каталоги ва буклетларини чоп этиш, вилоят аҳолиси ва сайёҳларнинг Хоразм тарихига қизиқишини ошириш мақсадида умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабаларини, бошқа корхона-ташкилотларни ва вилоят меҳмонларининг Маъмун академияси музейига ташрифини ташкил этиш, ушбу музейни ҳам сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора–тадбирлар ва Республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш, ўзбек, рус ва инглиз тилларида экспозиция сайтини яратиш, экспозициянинг даромадлари ҳисобига янги иш ўринлари яратиш, чет эл ва маҳаллий музейлар ва экспозицияларда малака оширишни йўлга қўйиш.
Ушбу музей экспозицияси учун ишлаб чиқилган концепцияга асосан, экспозиция жами 12 та бўлимни ўз ичига олган ҳолда яратилган.
Экспозициянинг етакчи бўлимларида Хива хонли-гининг парчаланиши ва янги ижтимоий ҳаракатлар-нинг вужудга келиши билан бирга, 4 йил фаолият юритган ХХСР давлати тўғрисида маълумотлар берилади. Шунингдек, ўлкада шўролар ҳокимятининг ўрнатилиши, қатағонлик ва пахта сиёсати, уруш йилларида юз берган тарихий жараёнлар, Орол денгизи ва унинг фалокати ифодаланган. Ушбу бўлимдан ХХСР пул бирлиги, ХХ асрга оид сопол ва мисдан ясалган буюмлар, нақшинкор ёғоч эшик каби экспонатлар жой олган.
Мустақилликдан сўнг қўлга киритилган ютуқлар, фаолият юритаёган хорижий қўшма корхоналар, маданият, маориф, спорт каби сохалар тўғрисида ҳам маълумотлар батафсил ёритилган.
Ҳозирги кунда Хоразм тарихи ва маданияти доимий экспозицияси залларида жами 261 та экспонат жой олган бўлиб, уларнинг кўпчилик қисмини турли даврларга оид археологик топилмалар ташкил қилади. Бундан ташқари музейда танга пуллар, шунингдек, нодир китоблар, олача матосидан ясалган ХIХ аср охири ХХ аср бошларига оид эркаклар тўни ва аёллар йелаги, сопол ҳайкалчалар, тақинчоқлар жой олган.
З.РАЖАБОВ,
Хоразм Маъмун академияси “Хоразм тарихи ва маданияти” доимий экспозицияси мудири,
Б.САПАРБАЕВ,
академия илмий ходими.