SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  КЎНГИЛЛИ ЗИЁРАТ

КЎНГИЛЛИ ЗИЁРАТ

« Назад

26.04.2018 10:02 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев-нинг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бўйича “Ичон-қалъа” Давлат музей-қўриқхонасида ҳам бир қатор  тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу хусусда мухбиримиз қўриқхона илмий ходимлари билан суҳбатлашди.
Ф.РЎЗМЕТОВ, музей-қўриқ-хона илмий-оммавий ва маданий оқартув бўлими мудири: - Ўтган йилги мавсумга нисбатан бу йил ички сайёҳларимиз сони анча ошди. Айниқса, Наврўз байрами кунларида шаҳримиз меҳмонлари жуда кўп бўлди. Биз уларга бепул экскурсиялар ҳам ташкил этдик. 
Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан 60 нафар вояга етмаган болалар учун ҳам кўнгилли саёҳат уюштирдик. Вояга етмаганлар ўртасида “Биз жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида ташкил этилган бу экскурсияда илмий ходимларимиз меҳмонларни Ичон-қалъадаги музейларга олиб бордилар, экспонатлар билан таништирдилар.  
О.ЮСУПОВА, музей-қўриқ-хона илмий-оммавий ва маданий оқартув бўлими илмий ходими:– Музейларимиз фондини бойитиш борасида ҳам жадал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу қалъамизга келувчиларнинг сонини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Наврўз айёми муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилди. “Навоийхонлик” тадбирида педагогика коллежи ўқувчилари фаол бўлишди, қалъамиздаги кутубхонада эса шеърият кечаси ташкил этилди. Унда шаҳар ва туманимиз коллежларнинг ўқувчилари иштирок қилишди.  
Ёшлар иттифоқи билан ҳам-корлигимиз ҳам самарали бўлмоқда. Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари йигит-қизларни қалъамиз бўйлаб саёҳат қилдирмоқдамиз. Уларга нафақат тарих ҳақида балки, наққошлик, гиламчилик, зардўзлик, мискарлик ва бир қатор миллий ҳунармандчилигимиз намуналари билан таништириб, тўлиқ маълумотлар бериб бормоқдамиз. 
            Шахруза МАТЁҚУБОВА.