SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ХИВАГА ПОЕЗД КЕЛАЁТИР...

ХИВАГА ПОЕЗД КЕЛАЁТИР...

« Назад

27.11.2018 11:50

DSC_0922

Биринчи ва иккинчи ўйла-ганларини амалга оширган, аммо, учинчи мақсадини рўёбга чиқариш давр душманларининг жонига қасд қилиш оқибатида насиб қилмади. Нобакорлар бир нарсадан воқиф бўлмай қолдилар: эзгуликнинг, хайрли ишнинг аъмоли барибир дунё юзини кўради.
... Исломхўжанинг савобга тўла амаллари, Хиваликларнинг ўй-умидлари Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Бугун нафақат қўҳна қалъалик-лар, балки бутун Ўзбекистон, хатто чет элликлар ҳам поезд қатнови йўлга қўйилаётганидан шод, хурсанд. Чунки тарихий саёҳатга келувчиларнинг мушкули осонлашди. Пойтахтдан тезюрар поездлар Хивага тезда етиб келади.
Мухбирларимиз шаҳримизга илк поезд қатнови йўлга қўйилаётган-лиги муносабати билан турли касбдаги, турли ёшдаги элдошларимиз билан учрашиб, уларнинг хис-хаяжонга тўла фикр-мулоҳазалари ўртоқлашишди.

1467701187_afrosiab2-678x381
О.ПИРНАЗАРОВ, “Нуроний” жамғармаси Хива шаҳар бўлин-маси раиси:- узоқни яқин қилиш мушкулларни осонлаштиради. Шу маънода биз кекса авлод вакилларига бундай имкониятларни яратиб берганлари учун Муҳтарам Президентимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак арзийди.
Қадамбой    НИЁЗМЕТОВ, “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи пенсионер:- шаҳримиз марказида қад ростлаган вокзал, ҳашаматли турар-жойлар, маданий-маиший бинолар, йўллар, хиёбонлар она шаҳримиз кўркига кўрк, чиройи-га чирой бағишламоқда.
Тошкент-Урганч-Хива йўналиши бўйича ҳаракатланиши бошланаётган тезюрар поездларнинг қатнови биз нуронийларнинг узоғини яқин қилиши шубҳасиз. 
Кексайганда инсон сафарга йўл олса, узоқ вақт машинада ўтирса, узоқ йўл босса чарчаб қоларкан. Шукурки, узоғимиз яқин, мушкулимиз янада осон бўлди. Энди тўғри поездга ўтириб, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қиламиз. 
Дониёр ИБРАГИМОВ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инс-титути талабаси:- Хивага поезд келишини эшитиб ғоят қувондим. Ахир энди тўппа-тўғри Хиванинг ўзидан тез фурсат ичида Тошкентга ёки ўз она шаҳримга келишим мумкин. Бу эса мен ва мен каби рес-публикамиз олийгоҳларида таҳсил олаётган талаба ёшлар учун анча қулайлик демакдир. 

Ш.МАТЁҚУБОВА,
Д.МАШАРИПОВ,
«Хива тонги» махсус мухбирлари.