SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ХАЛҚАРО КЎРГАЗМА ТААССУРОТЛАРИ

ХАЛҚАРО КЎРГАЗМА ТААССУРОТЛАРИ

« Назад

29.01.2018 08:29

Жорий йилнинг 17-21 январь кунлари Испания давлатининг Мадрид шаҳрида «FITUR-2018» халқаро туризм кўргазмасида мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этди. Ушбу нуфузли анжуманда қатнашган Хива шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов мухбиримизга ушбу ташриф таассуротлари ҳақида гапириб берди:
- Мазкур кўргазма жаҳондаги йирик туристик кўргазмалардан бири ҳисобланади. У 1980 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилда кўргазмада дунёнинг 165 мамлакатидан 9893 сайёҳлик компаниялари қатнашган.
Навбатдаги кўргазмада Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши ҳар иккала томон учун ўзаро учрашувларга, мулоқотларга ҳамда келишувларга бой бўлди. Айниқса, қадимий шаҳримизга бўлган эътибор ва қизиқиш испанларда жуда катта экан. Биз бу ерда тарқатма материаллар асосида «Ичон-қалъа»ни туристик салоҳияти ва имкониятлари тақдимотини ўтказдик.
Ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири Хива ва Испаниянинг Авила шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисидаги келишувни имзолаш учун музокаралар жараёни бошланиши бўлди. Ҳар иккала қади-мий шаҳар-қалъаларнинг ўхшашлиги кўп. Деворлари Хивада паҳсадан, Авилада эса тошдан кўтарилган. Улар ЮНЕС-КО Бутунжаҳон мероси шаҳарлари қаторига киритилган. Хивада тўртта дарвоза бўлса, Авилада эса тўққизта. Бизда 89 минг, уларда эса 55 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Авила шаҳри маъмурияти билан туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор масалаларда келишувларга эришдик.
Шунингдек, ташриф доирасида Россия ва Қозо-ғистон ишбилармонлар доираси вакиллари билан ўзаро туризмни ривожлантириш бўйича шартномалар имзоланди.
Мамлакатимиз делегациясининг нуфузли халқаро туризм кўргазмасида иштирок этиши келгусида ҳар иккала давлатлар ўртасида ўзаро сайёҳлик алоқалари-ни янада ривожлантириш учун янги маъно ва мазмун бағишлаши шубҳасиз.
Ушбу халқаро кўргазмада Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли қатнашиб, юртимизнинг улкан сайёҳлик салоҳиятини бутун дунёга намойиш этишди.