SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  “ИПАК ЙЎЛИДА ТУРИЗМ”

“ИПАК ЙЎЛИДА ТУРИЗМ”

« Назад

16.10.2017 05:45

XXIII Тошкент халқаро туризм ярмаркаси қатнашчилари Хивада бўлишди.
Ярмарка доирасида 2017 йил 6-7 октябрь кунлари Хива шаҳрида “Халқаро туризм ривожланиши тарихида Буюк Ипак йўлининг ўрни” мавзуида халқаро илмий анжуман ўтказилди. Анжуман Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Жаҳон банки, БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO), Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Фанлар академияси кўмагида ташкил этилди.
Анжуманни Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Шараҳмедов очди. БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби махсус вакили Д.Ильин, Жаҳон Банки гуруҳ раҳбари Р.Нитти, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Б.Дендев, ЎзР ФА бўлими бошлиғи, профессор М.Раҳимов сўзга чиқдилар.
Анжуманда Жанубий Корея, Туркия, Россия, Марказий Осиё мамлакатларидан UNESCO, KOICA халқаро ташкилотлардан иштирок этган экспертлар республикамизда, айниқса, Хоразм вилоятида туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бердилар. Шунингдек, сайёҳликни ривожлантириш бўйича мавжуд муаммолар, жумладан, соҳага инвестиция киритиш, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш инфратузилмаларини, меҳмонлар учун ахборот манбалари, малакали гид-таржимонлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди.
БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) эксперти, Валенсия сайёҳлик ассосацияси вице-президенти Ф.М.Понс, Жаҳон Банкининг туризм масалалари бўйича халқаро маслаҳатчиси Хён Су Каал, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Челебининг маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Анжуманда мамлакатларнинг туризмни ривожлантириш бўйича тақдимотлари намойиш қилинди, ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди, тегишли режа ва тавсиялар қабул қилинди.
Иштирокчилар “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси бўйлаб саёҳат қилдилар.
Ушбу анжуман Марказий Осиё давлатлари биргаликда “Ипак йўли” брендини тарғиб қилиш учун иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилади.