SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ГАНДИМЁН

ГАНДИМЁН

« Назад

10.04.2020 09:07

Бу қишлок тахминан 1223-1227 йилларда ташкил топган. Ўтмишда Гандимёнда хам Хива хонлигида бўлганидек, ерларнинг энг кўпи хусусий мулк эгаларидан иборат эди. Бундан ташкари вақф ҳамда подшолик ерлари ҳам бўлган. Қишлоқда Отажон тўра, Машарипжон хўжа, Муродали маҳрам, Оллаберганбой, Одамбой нос фуруш, Мадаминхон, Матюсуф тўра, Аскар тўра, Исфандиёрхон, Саидабдуллахон, Ёкуббой, Оллаберганбой ва бошкаларнинг ер ва мол-мулклари бўлган.
Рўйхатда аён бўлганидек, Гандимёндаги барча ерлар Хива хонлари ва уларнинг қариндошлариники ҳисобланган. Қишлоқда асосан буғдой экилган. 1849-1850 йилларда хон саройига «Гандумкон» бўйича 1500 ботмон буғдой топширилган. 
Гандимёнда Хоразм қишлоқ-ларида ягона ҳисобланган Ота-жон тўра томонидан 1871 йилда мадраса қурилган бўлиб, унда фақат хон авлодларига таълим берилган. Бу ерда тарихий ҳужжат – 1873 йилда Россия билан Хива хонлиги ўртасида шартнома тузилган. Хива хонлигининг рус халқи билан алоқаси мустаҳкамланган, хонликга чет эл босқинчиларининг бостириб кириши тўхтатилган.
Отажон тўра мадрасаси бир пайтлар қишлоқ ҳунарманд усталарининг марказига айланган эди. Эндиликда эса бу ерда кенг миқёсли реставрация-таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Илгари бу кишлокда биронта тиббиёт муассасаси бўлмаган. Одамлар Эшваис эшон, Абдулла шайх, Тангрикур охун каби дуогуй табибларга каратганлар. 
Мустақиллик шарофати билан Гандимён қишлоғи эндиликда юртимизнинг энг гуллаб-яшнаган манзилларидан бирига айланган.

 Л.БОБОЖОНОВА, 
тумандаги 32-мактаб тарих фани  ўқитувчиси.