SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА

ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА

« Назад

16.06.2020 10:22

Президентимизнинг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳа-сининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қатор вазифалар белгиланган. Бу муҳим ҳужжатлар Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейларига тегишлича санъат ҳамда маданият ва тарих соҳасидаги барча музейлар фаолиятини илмий-тадқиқот ва методик жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш вазифаси юклатилганлиги ва ушбу музейларда музейшунослик, санъатшунослик, маданиятшунослик йўналишларидаги ихтисослаштирилган илмий кенгашлар ва илмий методик кенгашларнинг ташкил этилиши музейларни салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, улар фаолиятини янада ривожлантириш ва ҳеч шубҳасиз янги, янада юқори босқичларга олиб чиқиш учун хизмат қилади.
Ушбу Фармон билан тасдиқланган 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Рес-публикаси маданият ва санъатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар доирасида “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида қуйидаги йўналишлар белгилаб олинди:
- 4 та янги - “Хоразмшохлар”, “Қадимги Хоразм тарихи”, “Хоразм давлати хонлари” ва “Мажлис - Ал-Уламо” доимий экспозицияларни яратишни якунлаш;
- музей-қўриқхона фондидаги мавжуд ашёлар ва коллекцияларини электрон каталогини яратиш ишларини янада жадаллаштириш, бугунги кунда музей-қўриқхонада мавжуд бўлган 39699 дан зиёд экспонатларнинг 26700 таси (67%) электрон каталогга киритилди; 
музей-қўриқхона тасарруфига ўтказиладиган объектларнинг якуний рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар Ичон-қалъа ҳудудидаги 56 та маданий мерос объектларини ўз ичига олади. Мазкур объектларни тасарруфига қабул қилиш ишлари тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, якунига етказилди.
Аҳолининг кенг қатлами, шунингдек, ўқувчи-ёшлар орасида давлат музейларида сақланаётган миллий, моддий-маданий мерос бойликлари, жумладан, археологик, амалий санъат, нумизматика, хаттотлик каби экспонатларнинг фото ва кўчма кўргазмалари ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича музей-қўриқхонада бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, экспозициялар, Ичон-қалъадаги маданий мерос обидалари, Хоразм давлати хонлари, олим ва алломалари тўғрисида “Smart” дас-турлар яратилди.
Шу билан бирга, мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар музей-қўриқхонадаги жами 19 та экспозициянинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги 30-40 дақиқалик аудиовизуал форматларини шакллантириш ишларининг режалари ишлаб чиқилди. Шунингдек, Wi–Fi ҳудудлари яратиш борасида “Интерактив систем”  фирмаси билан келишув ишлари якунига етмоқда.
Электрон йўл кўрсаткич  ва мобил илова қилиш, шунингдек, ноёб экспонатлар 3D кўринишини ишлаш ва сайтга жойлаштириш ҳам режалашти-рилмоқда.
Хива хонлари зарбхонаси негизида ташриф буюрувчиларга совға танга зарб қилиш ва сотишни ташкил қилиш галдаги вазифалар қаторидан ўрин олган.
Бу эса ўз навбатида музейлар фаолиятида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ишларини мантиқий давоми хисобланиб, мазкур материаллар келажакда музей-қўриқхона томонидан давлат ва нодавлат муассасаларида ўтказиладиган кўчма кўргазмаларни юқори савияда ташкиллаштиришга хизмат қилиши баробарида Ичон-қаълага ташриф буюрувчилар сонини ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу вазифалар масъулиятини ҳис қилган ҳолда музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш, тизимга энг илғор ва замонавий технологиялар, ҳамда инновацион ғояларни кенг жорий қилган ҳолда ҳизмат сифатини юксак даражага кўтариш эзгу мақсадимиздир.