SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  БЕТАКРОР НАҚШЛАР УСТАСИ

БЕТАКРОР НАҚШЛАР УСТАСИ

« Назад

03.08.2020 09:35

Мамлакатимизда эълон қилинган айни карантин кунларида ҳам уста ҳунармандларимиз уйларида қолиб, ишлашдан тўхтамаяптилар. Шу билан бирга, “Уйдаги юлдузлар” кўрик-танлови соҳибига айланмоқдалар. Ана шундай усталардан бири, қўли гул уста дея эътироф этишга лойиқ ҳунарманд Одамбой Машариповдир. 
У воҳа ҳунармандчилик мактабининг етук вакили, ёғоч ўйма-корлик касбининг мохир устаси, ўнлаб шогирдларнинг устози. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган, бироқ, унутилиб бораётган ноёб нақшларни қайта тикланишида унинг хиссаси катта. 
Устози, таниқли ёғоч ўймакор уста Хайитмат Боғибековдан ҳунар-мандчилик сирларини ўрганиб, келаётганига мана 20 йилдан ошди. Юртимизда ўтказилган 100 дан ортиқ кўргазма-танловлар, 2019 йил Қўқон шаҳрида ўтказилган  Халқаро ҳунармандчилик фестивали иштирокчиси, “Уйдаги юлдузлар” танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича ғоли-би. Шунингдек, 2006 йилда”Алп Жамол” уй-музейи, 2015 йилда Эллик-қалъа туманидаги ”Норимжон бува” қабристони, шаҳримиздаги “Хотира хиёбони” ва “Бектемир бобо” қабрис-тони, 2017 йилда “Комилжон Отаниёзов” уй-музейларини ёғоч ўймакорлик санъати намуналари билан бойитди.
Уста томонидан ишланган ўйма устунлар, наққошлик санъатини ўзи-да намоён қилган сўрилар, хонтахта, бир ва икки табақали эшиклар, стол-стуллар, бир қанча ёғоч ўймакорлиги намуналари кишига завқ бағишлайди. Асосан ҳунармандчилик буюмларини тайёрлашда гужум, сасна, қайрағоч, чинор, кўктерак, ёнғоқ дарахти ёғоч-ларидан фойдаланади. Олча, олма, шафтоли, анор дарахти гуллари ва барглари асосида дизайн яратиб, буни ижодида акс эттиради. 
Бу ноёб дурдоналар инсонларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий дидини оширади, руҳиятини тарбиялайди. Бу ўз навбатида кишиларни бадиий-аҳлоқий ва умуминсоний дунё қарашларини шакллантиришда, маданий даражасини юксалтиришда хизмат қилади. Уста ҳунарманд ўзи тайёрлаган ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари асосида уй-музейи ташкил қилиб, Хива шаҳрига ташриф буюраётган сайёҳлар ва меҳмонлар эътиборига тушди.
Хива шаҳри ёдгорликларидаги ўйма нақшли эшик, дарвоза, устун ва устун тошлардаги нақшлар таҳлил қилиб қаралса, уларнинг қайси юз йилликка мансуб эканлигини билиш мумкин. Чунки бу ўйма нақшлар бир-биридан нақши билан фарқ қилибги-на қолмай, уларнинг кўпчилигида ишланган йили ва устанинг номи, Қуръон оятлари ва ҳадислар ҳамда ибратли сўзлар битилган. 
1000 ойни қаршилаган 84 ёшли Анабиби момо ўғли Одамбойни ҳар куни: "Ҳунарингдан, умрингдан барака топ!" де-я дуолар қилади. Одамбой турмуш ўртоғи Наргизахон билан 4 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказмоқдалар. Абдулла ва Абдулазизлар ота изидан бориб, ёғоч ўймакорлиги сир-асрор-ларини эгалламоқдалар. Катта қизи Саидахон тикувчилик ҳунарини эгаллаган. Кичиги Муслимахон эса мактабдан бўш вақтларида опасига эргашиб, кўникма ҳосил қилмоқда.
Уста Одамбой Машариповнинг жилоланаётган нақшларини дунёнинг турли бурчакларида учратиш мумкин. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Москва, Қозоғистон сафарларида ҳам бўлган.  

Ш.МАЙЛИЕВА,
 “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси Хоразм амалий 
санъати бўлими илмий ходими.