SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  АСРИЙ ОРЗУЛАР ТАНТАНАСИ

АСРИЙ ОРЗУЛАР ТАНТАНАСИ

« Назад

17.12.2018 13:16

... Бугун 2018 йил 4 декабрь. Эрталаб соат 10:00. Тарихга олтин харфлар билан ёзиладиган кун! Биз бу кунни узоқ кутдик. 130 йил! Муҳаммад Раҳимхон-Феруз ва унинг Вазири Акбари, яьни Бош вазири Исломхўжа эзгу ғоялари, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Хивага илк поезд келди.
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Бу кун фақат бизга-бизнинг замондошларимизга насиб этди.

DSC_1251

Республикамизнинг таниқли фан-маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик, давлат бошқаруви ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар биринчи поезднинг дастлабки йўловчилари бўлишди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республика-си Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов, вилоят ҳокими Ф.Эрманов, меҳнат фахрийси Н.Отажонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Сай-йид, Хоразм Маъмун академияси етакчи илмий ходими, архитектура фанлари доктори Г.Дурдиева, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Ахмедов,  Ўзбекистон ЁИ вилоят Кенгаши фаоли Н.Маткаримовалар сўзга чиқиб, темир йўл ва вокзал биносининг қурилиб, фойдаланишга топширилиши, айниқса, сайёҳлик салоҳиятини, иқтисодий имкониятларни оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
DSC_1308

Илк поезднинг дастлабки йўловчилари ва меҳмонлар ўзларини оҳанграбодек тортаётган очиқ осмон остидаги эртакмонанд шаҳар ичидаги шаҳарча-Ичон-қалъа музей-қўриқхонаси томон йўл олдилар. Қадимий ва тарихий ёдгорликлар бу гал ҳам уларнинг кўз олдида бутун бўйи барабар намоён бўлди. 
- Бугун ҳаётимдаги энг унутилмас ва хаяжонли онлар бўлди,-дейди вокзал ходимаси Шаҳноза, - биринчи маротаба йўловчилар ва меҳмонларни илиқ кутиб олганимдан бахтиёрман. Сафарингиз ҳамиша бехатар бўлсин, азиз йўловчилар!
Чошгоҳ маҳал «Хива-Тошкент» поезди пойтахт томон йўл олди. Бу йўллар узоғимизни яқин этгувчи асрий орзу умидларимиз тантана қилганидан дарак беради.

Ш.МАШАРИПОВ,
Д.МАШАРИПОВ (суратлар),
«Хива тонги» махсус   
мухбирлари.