SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ҲАМ ҲОРДИҚ, ҲАМ ЗИЁРАТ

ҲАМ ҲОРДИҚ, ҲАМ ЗИЁРАТ

« Назад

16.04.2018 10:08

Мамлакатимизда кейинги  даврда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ижобий ўзгаришлар, бунёдкор-ликлар ҳар бир кишининг қалби-ни фахр-ифтихорга тўлдиради. Бу ўзгаришлар замирида юрт рав-нақи, халқ манфаатлари мужассам.
Юртимизда ички туризмни ривожлантириш, тарихий шаҳарлар, зиёратгоҳлар бўйлаб саёҳат қилиш учун кенг имкониятлар яратилаётгани, умумхалқ байрамларида дам олиш кунларининг узайтирилганлиги ҳам диққатга сазовордир.
Наврўз байрами арафасида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ҳива шаҳар ҳамда туман кенгашлари ташаббуси билан зиёлилар вакиллари учун Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат ташкил этилди. 
- Ушбу саёҳат ҳам-роҳларимизнинг барчасига чексиз завқ бағишлади, - деб ёзади Хива туманидаги 17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Аллаберган Атажонов таҳририятимизга йўллаган мактубида - Сафаримиз давомида нафақат тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини, обидаларини томоша қилиш, балки соғлигимизни тиклаш, мазмунли ҳордиқ чиқаришларимиз учун барча шароитлар яратилди. Дастлаб Бухоро туманининг хушманзара ерида жойлашган “Жўйзар” соғломлаштириш масканида кутиб олишди. Шинам, барча қулайликлари мавжуд хоналарга жойлаштиришди. Малакали шифокорлар барчамизни тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур муолажаларни қўллаб, саломатликларимизни мустаҳкамлашга кўмаклашдилар. Бухоро шаҳридаги қадимий ёдгорликлар, “Лаби ҳовуз” мажмуаси катта таассуротлар қолдирди. Буюк аллома, табаррук зот – Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳида ҳам бўлдик.
Мен қатор хорижий мамлакатларда, жумладан, Украина, Россия шаҳарларида бўлганман. Лекин тўғриси Бухоро ва Самарқандни кўрмаган эдим. Биз ўқитувчиларга яратилган шароитлар учун муҳтарам Президентимизга кўпдан кўп раҳмат айтамиз. Уюштирилган саёҳат учун ташкилотчиларга, жумладан, Гулнора Отамуротова, Ҳамдам Аҳмедовларга ташаккур билдираман.
- Самарқанд, Бухоро ҳақида китоблар, фильм-лар орқали билар эдик, - дейди Хива шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нуқулжон Матчонова. – ташкил этилган саёҳат туфайли тарихий шаҳарнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида бевосита танишиб, унутилмас таассуротлар олдик.
- Кўплаб зиёратгоҳлар қатори Самарқандда Ўзбе-кистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилдик, - дейди таассуротлари ҳақида гапириб 36-умумтаълим мактаби касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Хурсандой Майлиева. – Буюк инсон хотирасини ҳурмат билан ёдладик.
Ўзига хос Наврўз туҳфаси бўлган саёҳатдан барчаларимиз мамнун ҳолда қайтдик. Бундай хайрли сафарлар туфайли орттирган билим ва таассуротларимиз меҳнат фаолиятларимизда ижобий самаралар бериши шубҳасиз.