SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ҲАМ ҚАДРЛИ, ҲАМ СЕВИМЛИ

ҲАМ ҚАДРЛИ, ҲАМ СЕВИМЛИ

« Назад

22.08.2017 07:39

Палов ўзбек ошхонасининг энг тансиқ таоми, халқимизнинг меҳмондўстлиги ва бағрикенглиги ифодаси, дастурхонимиз кўрки. ЮНЕСКО ташкилоти 11 – сессиясида “Палов маданияти ва анъаналари” инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида маҳсус рўйхатга киритилди. Бу халқимиз бой маданиятининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофидир.
Дунёда қанча миллат бўлса, уларнинг ўз миллий ошхонаси бор ва бу ўша халқнинг миллий урф-одатлари ўзаги ҳисобланади. Ўзбек борган ҳамма мамлакатда, албатта палов пиширилади. Юртимизга келаётган чет эллик сайёҳлар асосан палов ҳақида ўз юртларида мароқ билан гапириб беришади.
Ривоят қилинишича, Ибн Сино ҳолсиз бўлиб қолган бемор йигитнинг отасига етти хил масаллиқдан бўлган таом ўғлининг дардига даво бўлишини айтади. Бу таом айнан палов бўлиб, масаллиқлари ёғ, гўшт, пиёз, сабзи, гуруч, сув ва туз. Лекин кейинчалик баъзан мавсумга ва таъбга кўра қўшимча маҳсулотлар беҳи, ўрик, шолғом, саримсоқпиёз, тухум, нўхат, қовоқ, майиз ва бошқа масаллиқлар солиб тайёрланадиган бўлди.
Яқинда Тошкентда ўтказилган “Лучшее блюда Food Festival 2017” фестивалида хивалик Дониёр Машарипов муваффақиятли қатнашиб, диплом билан тақдирланди.
Меҳмоннинг сийлови ҳам асосан палов ҳисобланади. Мен ишлаётган “Мирзабоши” меҳмонхонасига ташриф буюраётган чет эллик меҳмонлар ҳам миллий таомимизни севиб тановул қилишади.
Яқинда “Ичон-қаъла” музей-қўриқхонасида ўтказилган “Палов – ўзбек миллий таоми” кўргазмаси ҳам ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг тарғиб этишга бағишланди. Уларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини уйғотиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси мус-тақиллигининг 26 йиллиги олдидан қадриятларимизни улуғлаш ва тарғиб этишга қаратилган бу хил тадбирларини кўплаб ўтказишни режалаштирдик.
З.МЕЙЛИЕВА,
“Ичон-қаъла” давлат музей-қўриқхонаси “Қадимги Хоразм маданияти тарихи” бўлими илмий ходими.